ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 23.02.2011 й. 47-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 февралдаги

47-сон қарорига

1-ИЛОВА



Номоддий маданий мерос объектларининг

рўйхатини юритиш тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш қоидаларини белгилайди.


2. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати номоддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар кўрсатилган ҳисобга олиш ҳужжатидан иборат бўлади.


3. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритишга қуйидагилар киради:

номоддий маданий мерос объектини идентификация қилиш;

тегишли номоддий маданий мерос объектларининг тармоқлари, йўналишлари, жанрлари ва услубларини таснифлаш;

номоддий маданий мерос объектларини доимий равишда тикловчи шахсларни, гуруҳларни кўрсатиш;

маълумотларни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;

номоддий маданий мерос объектларининг сифат ҳолатини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича ҳисоботлар тузиш.


4. Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади.


II. РЎЙХАТГА ОЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ


5. Қуйидаги номоддий маданий мерос объектлари рўйхатга олиш объектлари ҳисобланади:

ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари (шу жумладан, тил - номоддий маданий меросни ифодалаш фактори сифатида);

ижрочилик санъати;

жамиятнинг урф-одат, маросим ва байрамлари;

табиат ва коинот билан боғлиқ билим ва урф-одатлар;

анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар;

номоддий маданий меросни намоён этиш билан боғлиқ жиҳозлар, предметлар, артефактлар ва маданий маконлар.



III. НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС

ОБЪЕКТЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ


6. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методика маркази (кейинги ўринларда "Марказ" деб аталади) томонидан юритилади.

7. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати номоддий маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш мақсадида юритилади.


8. Объектлар тарихий-маданий экспертиза хулосасига асосан рўйхатга киритилади.


9. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати доимий равишда тўлдирилиб, янгиланиб борилади.


10. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати таркибига:

инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган объектлар рўйхати;

зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати;

номоддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхати;

номоддий маданий мерос объектларининг маҳаллий рўйхати киради.


11. Номоддий маданий мерос объектларининг маҳаллий рўйхати Номоддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатини, Номоддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхати ўз навбатида, Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган объектлар рўйхатининг тўлдирилиб, янгиланиб бориши учун хизмат қилади.


12. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилади:

объектнинг рўйхатдаги тартиб рақами;

объектнинг номи;

объектни рўйхатга киритиш бўйича таклиф киритган юридик ва жисмоний шахслар;

объект мавжуд ҳудуд (ёки ҳудудлар)нинг номланиши;

объект намоён этаётган соҳа;

объектни ўзида сақловчиларнинг номи ва манзили;

объектнинг мақсадли вазифаси;

объект юзасидан тарихий маълумотлар;

объектнинг ҳозирги кундаги аҳволи;

объект хусусиятидан келиб чиқиб бошқа маълумотлар.



IV. НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС

ОБЪЕКТЛАРИНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ


13. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиладиган номоддий маданий мерос объектини ўрганиш ва ҳужжатлаштириш ишлари, аксарият ҳолларда, объект жойлашган жойда ташкил этилади. Бу ишга давлат органлари, илмий институт ва муассасалар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, номоддий маданий меросни асраш ва улардан фойдаланиш йўналишида фаолият юритаётган ва тадқиқот ишларини олиб бораётган алоҳида тадқиқотчилар ва мутахассислар мустақил экспертлар сифатида жалб этилиши мумкин. Бунда, Марказ белгиланган тартибда мустақил экспертлар билан шартномалар тузади.


14. Номоддий маданий мерос объектларининг Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилишини асословчи материаллар ушбу Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган намуналарга мувофиқ расмийлаштирилади.


15. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилган объектга тегишли барча ҳужжатлар Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилган номоддий маданий мерос объектлари ҳолатини назорат қилиб туради.

17. Муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос объектларини ўрганиш, уларнинг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш ҳамда Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш билан боғлиқ харажатлар Маданият вазирлигига молия йилида давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

18. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилган объектлар ва улар тўғрисидаги маълумотлар махсус ташкил этилган интернет веб-сайтида эълон қилиб борилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Номоддий маданий мерос объектларини

Инсоният номоддий маданий меросининг

Репрезентатив рўйхатига тавсия этувчи

материалларни расмийлаштириш

НАМУНАСИ

        

А.

Объектнинг номи (200 та ҳарфдан ошмаслиги керак)


Б.

Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар (100 та сўздан ошмаслиги керак)


В.

Объект ҳақида қисқача маълумот (200 та сўздан ошмаслиги керак)


1.

Объект ҳақида маълумотнома


1.a.

Объектнинг номи


1.б.

Объектнинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса)


1.в.

Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар, уларнинг манзили


1.г.

Объектнинг ҳудудий жойлашиши ва бошқа жойларга тарқалганлиги


1.д.

Объект билан боғлиқ қўшимча намуналар


2.

Объект бўйича маълумотнома (1-мезонга мувофиқ) (1000 та сўздан ошмаслиги керак).


3.

Маданиятлараро мулоқотни тарғиб этиш ва кенг оммага намойиш этишдаги ҳиссаси (1000 та сўздан ошмаслиги керак).


4.

Муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар


4.а.

Муҳофаза қилиш бўйича ҳозирги кунда амалга оширилаётган чора-тадбирлар (500 та сўздан ошмаслиги керак).


4.б.

Келажакда режалаштирилаётган муҳофаза қилиш чора-тадбирлари (1000 та сўздан ошмаслиги керак).


4.в.

Давлат ва тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар томонидан қўллаб-қувватланиши тўғрисида маълумот (500 та сўздан ошмаслиги керак).


5.

Жамоанинг жалб этилиши


5.a.

Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахсларнинг иштироки


5.б.

Жамоанинг расмий розилиги


5.в.

Объект билан боғлиқ амалиётни бошқариш (меъёрлари, оммавий ахборот воситалари орқали қўллаб-қувватловчи далиллар)


6.

Ҳужжатлаштириш


6.a.

Қўшимча маълумотлар (фотосуратлар, видео ва аудио ҳужжатлар)


6.б.

Муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар


6.в.

Манбалар рўйхати (бир бетдан ошмаслиги керак)


7.

Ҳамкорлик ва алоқа учун мутасадди ташкилот тўғрисида маълумот


7.а.

Ҳамкорлик ва алоқага масъул шахс бўйича маълумотнома (манзил, телефон, факс, электрон манзил)


7.б.

Масъул ташкилот


7.в.

Ҳамкор ташкилотлар


7.г.

Мутасадди жамоа ёки жамоа вакили


8.

Масъул ташкилот ёки муассаса вакилининг имзоси


Инсоният номоддий маданий меросининг

Репрезентатив рўйхатига киритилишини асословчи

материалларининг расмийлаштириш шаклини тўлдириш

МЕЗОНЛАРИ


1. Объект Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низомнинг 5-бандида аниқланган номоддий маданий мерос тушунчасига мувофиқ бўлиши лозим.


2. Объектни муҳофаза қилиш тадбирлари жамоа, гуруҳ ёки шахслар иштироки ва уларнинг розилиги билан амалга оширилиши лозим.


3. Муаллифлик ҳуқуқи миллий қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилиниши керак.


4. Қуйидагилар:

илмий тадқиқотлар асосида тасдиқланган маълумотномалар (илмий рисолалар, музей ва кутубхоналарда мавжуд бўлган маълумотлар, анжуманлар ва экспедициялар натижалари);

давлатнинг маданий сиёсатида (шу жумладан, марказий ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан) қабул қилинган ҳужжатлар (қарор нусхалари, фестиваллар ва танловлар натижалари бўйича маълумотлар);

давлат, нодавлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотлар;

таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар (ўқув дастурлари бўйича ҳужжатлар);

оммавий ахборот воситаларида махсус дастурлар орқали кенг намойиш этилган намуналар (аудио-, видеоҳужжатлар) илова этилиши лозим.






Низомга

2-ИЛОВА



Номоддий маданий мерос объектларини

Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим

бўлган номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига

тавсия этувчи материалларни расмийлаштириш

НАМУНАСИ

       

Титул варағи


А.

Объектнинг номи (200 та белги ёки ҳарфдан ошмаслиги керак)


Б.

Тегишли жамоа, гуруҳ ва алоҳида шахслар (200 та сўздан ошмаслиги керак)


В.

Объект ҳақида қисқача маълумот (200 та сўздан ошмаслиги керак)


Г.

Объектнинг зудлик билан муҳофаза остига олиниши (йўқолиб кетиш хавфи борлиги) зарурлиги, унинг ҳаётийлигини асословчи қисқача маълумот, уни сақлаб қолиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар


Объект ҳақида маълумот


1.

Объектни идентификация қилиш


1.a.

Объектнинг номи


1.б.

Объектнинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса)


1.в.

Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар, уларнинг манзили


1.г.

Объектнинг ҳудудий жойлашуви ва бошқа жойларга тарқалганлиги


1.д.

Объект томонидан тақдим этилаётган соҳа


2.

Объект бўйича маълумотнома (1000 та сўздан ошмаслиги керак).


3.

Сақлаб қолиш мақсадида зудлик билан чора-тадбирлар кўрилишини асослаш


3.а.

Объектнинг ҳаётийлигини баҳолаш (объектнинг ҳозирги кундаги аҳволи тўғрисида маълумот) (500 та сўздан ошмаслиги керак)


3.б.

Хавф солаётган таҳдид (500 та сўздан ошмаслиги керак)


4.

Муҳофаза қилиш чора-тадбирлари


4.a.

Сақлаш борасида олиб борилаётган ва охирги марта ўтказилган чора-тадбирлар (500 та сўздан ошмаслиги керак)


4.б.

Сақлаб қолиш бўйича тавсия этилаётган чора-тадбирлар (2000 та сўздан ошмаслиги керак)


4.в.

Мамлакат, жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг мажбуриятлари (500 та сўздан ошмаслиги керак)


5.

Жамоаларнинг иштироки ва розилиги


5.a.

Жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг иштироки


5.б.

Жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг расмий розилиги


5.в.

Ҳуқуқий нормаларга риоя этилиши


6.

Рўйхатга киритиш


7.

Ҳужжатлаштириш


7.a.

Мажбурий ва қўшимча маълумотлар (Конвенциядан фойдаланиш бўйича йўриқноманинг III бўлимида келтирилган намуна асосида)


7.б.

Фойдаланиш ҳуқуқининг берилиши


7.в.

Қўшимча материаллар рўйхати (бир саҳифадан ортиқ бўлмаслиги керак)


8.

Боғланиш учун маълумотлар


8.а.

Мутасадди шахс ва у билан боғланиш маълумотлари


8.б.

Объектни тавсия этаётган ташкилот ёки муассаса


8.в.

Манфаатдор жамоат ташкилотлари ва (ёки) уларнинг вакили


9.

Объектни тавсия этаётган ташкилот ёки муассаса вакилининг имзоси


               





Низомга

3-ИЛОВА



Номоддий маданий мерос объектларини

Номоддий маданий мерос объектларининг

миллий ва маҳаллий рўйхатларига тавсия

этувчи материалларни расмийлаштириш

НАМУНАСИ

        

1.

Объект ҳақида маълумотнома


1.a.

Объектнинг номи


1.б.

Объектнинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса)


1.в.

Объектни рўйхатга киритишдан манфаатдор жамоа, гуруҳ ёки шахслар, уларнинг манзили


1.г.

Объектнинг ҳудудий жойлашиши ва бошқа жойларга тарқалганлиги


1.д.

Объект намоён этаётган соҳа


2.

Рўйхатга киритишни асослаш


2.а.

Рўйхатга киритиш учун тавсия этаётган жамоа, гуруҳ ёки шахс


2.б.

Тавсия этилишини асослаш


2.в.

Ҳозирги кунда объект мавжуд бўлган ҳудуд ёки ҳудудлар


2.г.

Сақлаш борасида амалга оширилган тадбирлар


2.д.

Амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар


2.е.

Вазифалар


3.

Батафсил маълумот


3.а.

Тарихий маълумотлар


3.б.

Ҳозирги кундаги аҳволи


3.в.

Маданий хилма-хилликни намоён этишдаги ўрни


3.г.

Ёшлар тарбиясида фойдаланиш истиқболлари


4.

Меросни ўзида сақловчи ва бошқаларга етказувчи шахслар ҳақида маълумотлар


4.а.

Тарихий шахслар


4.б.

Ҳозирги кундаги мавжуд шахслар, шу жумладан, ёшлар ва ўсмирлар


5.

Объектнинг илмий жиҳатдан ўрганилганлиги


5.а.

Илмий тадқиқотлар


5.б.

Илмий мақолалар


5.в.

Илмий экспедициялар


6.

Объектнинг тарғиботи билан боғлиқ материаллар


6.а.

Босма материаллар


6.б.

Аудио материаллар


6.в.

Видео материаллар


7.

Сақлаш ва ривожлантириш учун масъул идора/ташкилот ёки муассаса


8.

Маълумотни тайёрлаган шахс


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 66-модда.









































Время: 0.1471
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск