язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари/ Адлия вазирининг 02.03.2011 й. 53-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.03.2011 й. 2202-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2011 й.

N 2202




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.03.2011 й.

N 53-мҳ


БУЙРУҒИ


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 12 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон "Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси (А. Очилов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                     Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 92-модда.