Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.03.2011 й. 2203-сон билан рўйхатга олинган 02.02.2011 й. Молия вазирлигининг 5-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 4-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 3 мартда 2203-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2011 йил 2 февралдаги

5, 4, 2011-4-сон қарорига

ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ягона солиқ тўловининг (кейинги ўринларда ЯСТ деб юритилади) энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари ЯСТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан - эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.


2. Ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

а) ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2449, 2013 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 196-модда) мувофиқ чакана савдони амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдиган чакана савдо корхоналарига;

б) қуйидаги юридик шахсларга:

ЯСТ тўловчиси бўлмаганларга;

ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлганларга;

ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганларга нисбатан;

ягона ер солиғи тўловчилари бўлганларга;

в) оилавий корхоналар;

г) янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида, агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда. Бунда, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари, улар давлат рўйхатидан ўтган санасидан 6 ойлик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурувчилар эса - қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан 6 ойлик ёки давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йиллик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлайдилар;

д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига ва тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияларига;

е) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлаётган юридик шахсларга;

ж) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи нотижорат ташкилотларига;

з) автомобиль транспортида юк ташиш хизматларини кўрсатиш асосий фаолияти ҳисобланган юридик шахсларга.

3. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади, бундан қуйидагилар мустасно:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 280-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган ер участкалари;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан тенглик асосида дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш учун берилган ер участкалари.

Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланганда ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи томонидан фойдаланилаётган ер участкаси майдонига тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан ҳисобланади.

Агар алоҳида бино бир нечта юридик шахс балансида турган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи балансида турган хоналар майдонига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Агар юридик шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бинони ёки бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналар майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар юридик шахс кўп қаватли бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори бино эгаллаган умумий ер майдони ва мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналарга тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда мазкур юридик шахсга мазкур банднинг солиқ солинадиган базадан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкаларини чиқариб ташлаш қисмида амал қилиши татбиқ этилмайди.

4. Ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ЯСТ тўловчилари ҳар йили 1 февралгача, 2011 йилда эса-1 апрелгача солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низом 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорининг Маълумотнома-ҳисоб-китобини (кейинги ўринда Маълумотнома деб юритилади) тақдим этадилар.

Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашга йил мобайнида ўтган юридик шахслар (жумладан янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари) Маълумотномани солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тақдим этадилар.

5. Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисобга олинади.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаси майдонининг камайтирилиши ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан ҳисобга олинади.

Ижарага олинган хоналар майдонининг катталашуви (камайиши) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ижарага олинган хоналар майдони катталашуви (камайиши) содир бўлган ойдан бошлаб ҳисобга олинади.

Бунда юридик шахслар ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига аниқлаштирилган Маълумотномани тақдим этадилар.



II. ЯСТНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЯСТНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ


6. ЯСТнинг энг кам миқдори киритилишини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг тўланиши лозим бўлган суммасини аниқлаш учун тўловчилар қуйидагиларни ҳисоблаб чиқарадилар:

ЯСТнинг энг кам миқдорини;

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини;

ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини.


7. ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар чоракда ҳисоблаб чиқарилади.

8. ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2, бу ерда:


ЭКМяст - ЯСТнинг энг кам миқдори;

С - ер солиғи. Ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган ставкалар қўлланилади. Бунда, Тошкент шаҳрида - 5-зона учун белгиланган ер солиғи ставкалари қўлланилади.

Ер солиғи бир чорак ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади ((ер участкаси (ижарага олинган хона) майдони х белгиланган ставка) / 4).

Агар ушбу Низом 2-бандининг "г" кичик бандида кўрсатилган юридик шахс ҳисобот чораги мобайнида ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашни бошлаган бўлса, ер солиғи ушбу юридик шахсга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилган ҳисобот чорагидаги ойларни инобатга олиб ҳисоблаб чиқилади (ер участкаси ва (ёки) ижарага олинган хона майдони) х белгиланган ставка) / 12 х ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган ҳисобот чорагидаги ойлар сони).

К1 - амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб қўлланиладиган ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент;

К2 - юридик шахснинг жойлашган жойидан келиб чиқиб қўлланиладиган ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент.

9. Ҳисобланган ЯСТ суммасини ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси билан таққослаш учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича аниқланади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ҲСяст = СЯТ х С, бунда:


ҲСяст - ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси;

СЯТ - ЯСТ бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолдаги ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг "040"-сатри маълумотлари асосида);

С - ЯСТнинг белгиланган ставкаси.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги Маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) асосида аниқланади.

Агар ушбу Низом 2-бандининг "г" кичик бандида кўрсатилган юридик шахс ҳисобот чораги мобайнида ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашни бошлаган бўлса, ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ушбу юридик шахсга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилган ҳисобот чорагидаги ойларни инобатга олиб аниқланади (ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси / 3 х ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган ҳисобот чорагидаги ойлар сони).

Мисол, юридик шахс 2015 йилнинг февраль ойида ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашни бошлади. Белгиланган формула бўйича ҳисобланган 2015 йилнинг I чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 300 минг сўмни ташкил этди. Ушбу юридик шахсга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби 2015 йил I чорагининг икки (февраль ва март) ойи мобайнида татбиқ этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, 2015 йилнинг I чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 200 минг сўмни (300 минг сўм / 3 х 2) ташкил этади.

10. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдори суммасидан кам бўлган ҳолдагина ЯСТ қўшимча ҳисобланади. Бу ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдори суммасининг ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан ортган қисмига ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТ суммаси қўшимча ҳисобланади.

Агар ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан ошса ёки унга тенг бўлса, унда ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва ЯСТ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўланиши лозим, яъни ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган сумма тўланади.


11. Агар ҳисобот даври якуни бўйича корхонанинг асосий фаолият тури худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммаси миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган чакана савдо бўлса, корхона ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2449, 2013 йил 4 апрель) мувофиқ тўлайди.

Бунда қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасининг ўсиб борувчи якуни олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасига тенг деб қабул қилинади.


12. Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1502, 2005 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 240-модда) билан белгиланган тартибда ЯСТни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасини ягона солиқ тўловининг кечиктирилган суммаларини тўлаш билан бир вақтда тўлайдилар.



III. СОЛИҚ ҲИСОБОТИДА ЯСТНИНГ ЭНГ

КАМ МИҚДОРИНИ АКС ЭТТИРИШ


13. Ушбу Низом татбиқ этиладиган ЯСТ тўловчилари ЯСТ ҳисоб-китобига ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар.

14. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилишга доир шартли мисоллар ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Солиқ тўловчилар ушбу Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўғри ҳисоблаб чиқаришга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.


16. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯСТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.


17. Ушбу Низомда назарда тутилган ЯСТни ҳисоблаб чиқариш тартиби бузилган ҳолатлар аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ЯСТнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯСТни қўшимча ҳисоблайдилар.





Низомга

1-ИЛОВА



Пасайтирувчи коэффициентлар

Тўловчилар


Коэффициент


Амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда (К1)

1. Асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар


0,5

2. Асосий фаолият тури қуйидагилар бўлган ташкилотлар:

улгуржи савдо (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда);

автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш бўйича хизматлар (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш;

автотранспортни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда);

божхона назорати остида божхона омборларида товарларни сақлаш бўйича хизматлар (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш


0,35

3. Машина-трактор парклари


0,35

4. Улгуржи, улгуржи-чакана ва чакана дорихона ташкилотларига


0,2

5. Янги цехларни қуришни, уларнинг модернизациясини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширувчи, шу жумладан, инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларни амалга оширувчи, ушбу ишларни амалга ошириш даврида товарлар ишлаб чиқаришни амалга оширмаётган микрофирма ва кичик корхоналар - ушбу ишларни амалга ошириш даврига, бироқ ушбу ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга


0,35

6. Қурилиш учун ажратилган ерларда уй-жой қуришни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар - норматив қурилиш даври (у мавжуд бўлмаганда - 1 йил) учун


0,35

7. Кон ва карьерларни ободонлаштиришни, шу жумладан, уларнинг рекультивациясини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар


0,1

8. Автовокзаллар, автостанцияларни ташкил этадиган юридик шахслар


0,35

Юридик шахснинг жойлашган ерига боғлиқ ҳолда (К2)

Амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ташкилотлар учун


0,7

     





Низомга

2-ИЛОВА

Ҳужжат тури


/












           

Ҳужжат тури: 1 - маълумотнома, 2 - аниқлаштирилган маълумотнома (каср орқали аниқлаштириш рақами)


га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи ҳақида

МАЪЛУМОТЛАР

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи


2. Манзил


3. СТИР



4. Телефон:   код






рақам









5. Тақдим этилган аниқлаштирувлар












дан қўлланилади.


(кун/ой/йил)



(ушбу банд аниқлаштирилган Маълумотнома тақдим қилинганда тўлдирилади).

Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

Ер участкасининг

(ижарага олинган

бинонинг)

жойлашган

жойи


Сатр

коди


Май-

дони,

га


Солиқ

солин-

май-

диган

май-

дон

Солиқ

соли-

нади-

ган

база

(3-

устун

- 4-

устун)


Ер

солиғи-

нинг 1 га

учун став-

каси, сўм


Ер

солиғи

сумма-

си (сўм)

(5-устун

х 7-

устун)


Камайтирувчи

коэффициент-

лар


ЯСТнинг

энг кам

миқдо-

рининг

йиллик

ҳисоб-

китоб

суммаси

(сўм) (3 х

8-устун х

9-устун х

10-устун)


жой-

лаш-

ган

жойи

бўйи-

ча

энг

кам


амалга

оши-

раётган

фао-

лият

турига

боғлиқ

ҳолда


жой-

лашган

жойига

боғлиқ

ҳолда


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Юридик шахс жойлашган жойи бўйича - жами:


010




х

х


х

х

х


0101








х

х

х









х

х

х

Ер участкаси (ижарага олинган бино) жойлашган жойи бўйича - жами:


020




х

х


х

х

х


0201








х

х

х









х

х

х

Ер участкаларининг (ижарага олинган биноларнинг) умумий майдони

(010-сатр + 020-сатр)


030




х

х





Мазкур маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар


СТИР











     

Ф.И.Ш.








Имзо



     

        















Бош бухгалтер







СТИР











         

Ф.И.Ш.




Имзо



Тақдим этилган сана












         




(кк/оо/йй)

Сана












Ф.И.Ш.


    

(кк/оо/йй)

Имзо

    

    



   

     

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

Изоҳ: ушбу Маълумотнома икки нусхада рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи Маълумотноманинг олингани тўғрисида белги қўяди ва Маълумотноманинг бир нусхасини кейинги кундан кечиктирмай ариза берувчига қайтаради.






Низомга

3-ИЛОВА


Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини

ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Жами


Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси тўғрисида

маълумотларда кўрсатилган

фаолият турлари бўйича


асосий

фаолият

тури - 1


2

3

4

5

1


2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри - аввалги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)


010







ЯСТнинг белгиланган ставкаси


020







Ҳисобот чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)


030







Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори (Маълумотноманинг 030-сатри 11-устуни / 4)


040


х

х

х

х

х

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (040-сатр - 030-сатр)


050*


х

х

х

х

х

Аввалги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)


060


х

х

х

х

х

Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр)


070


х

х

х

х

х

*) Агар 3-устуннинг 030-сатри 3-устуннинг 040-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда 050-сатрда "0" қиймат кўрсатилади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)






Низомга

4-ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини

ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини

ҳисоблаб чиқаришга доир шартли мисоллар


1-мисол.

ЯСТни тўловчи кичик корхона, асосий фаолият тури трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш бўлиб, бир неча ер участкасига эга, маъмурий, ишлаб чиқариш ва савдо (фирма дўкони) юритилиши учун эгаллаган хоналари:

1-сон участка (1 200 кв.м (0,12 га) майдонга эга маъмурий бино) ва 2-сон участка (1 500 кв.м (0,15 га) майдонга эга фирма дўкони) - Тошкент шаҳрида жойлашган;

3-сон участка (3 800 кв.м (0,38 га) майдонга эга ишлаб чиқариш хоналари) - Чирчиқ шаҳрида жойлашган.

Ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг эркин алмаштириладиган валютада экспортнинг умумий реализацияси ҳажмидаги ҳиссаси 50 фоизни ташкил этади.

Ушбу корхонанинг 2014 йилнинг январь - июнь ойлари учун кўрсаткичлари қуйидагича:



(минг сўм)

Давр


Солиқ солинадиган

ялпи тушум

(ЯСТ ҳисоб-китобининг

040-сатри)


Ягона солиқ тўлови


ставка,

фоизда


сумма (ЯСТ

ҳисоб-китобининг

120-сатри)


2014 йилнинг январь - март ойлари


98 400,0

2,5

2 460,0

2014 йилнинг январь - июнь ойлари


177 120,0

2,5

4 428,0

Илгариги ҳисобот даврида (2014 йилнинг биринчи чорагида) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ қўшимча ҳисобланмаган.

2014 йилда, 1 га учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкалари қуйидагича:

Тошкент шаҳрида - 1 га учун 15 000 000 сўм;

Чирчиқ шаҳрида - 1 га учун 7 799 717 сўм.

Асосий фаолият тури товарлар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган кичик корхоналарга, амалга оширилаётган фаолият турига нисбатан пасайтирувчи коэффициент белгиланган - 0,5 (К1).

ЯСТнинг энг кам миқдорининг йиллик ҳисоб-китоб суммасини аниқлаймиз:

ЭКМястйил учун = 3 х [(0,12 х 15 000 000) + (0,15 х 15 000 000) + (0,38 х 7 799 717)] х 0,5 = 10 520 838,7 сўм.

ЯСТнинг энг кам миқдори 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель - июнь) учун қуйидагича:

ЭКМястчорак учун = 10 520 838,7 / 4 = 2 630 209,7 сўм.

Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель - июнь) учун қуйидагича:

Ҳсястчорак учун = (177 120 000 - 98 400 000) х 5% = 3 936 000 сўм.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (3 936 000 сўм) ЯСТнинг энг кам миқдоридан ортганлиги учун (2 630 209,7 сўм) ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди.


2-мисол.

Ўзига тегишли ёки ижарага олинган омборхоналари мавжуд бўлмаган улгуржи савдо корхонаси тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли бинода офис хоналарини ижарага олган. Бинонинг эгаллаган умумий майдони - 5 000 кв. м. Юридик шахснинг ижарага олган хонасига тўғри келадиган улуши - 0,3 ни ташкил этади. Шундай қилиб, ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлашда ер солиғи 1 500 кв. м (0,15 га) дан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ушбу корхонанинг 2014 йилнинг январь - июнь ойлари учун кўрсаткичлари қуйидагича:



(минг сўм)

Давр


Солиқ солинадиган

ялпи тушум

(ЯСТ ҳисоб-китобининг

040-сатри)


Ягона солиқ тўлови


ставка,

фоизда


сумма (ЯСТ

ҳисоб-китобининг

120-сатри)


2014 йилнинг январь - март ойлари


38 600,0

5

1 930,0

2014 йилнинг январь - июнь ойлари


69 480,0

5

3 474,0

Илгариги ҳисобот даври учун (2014 йилнинг биринчи чорагида) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ қўшимча ҳисобланмаган.

2014 йилда, Тошкент шаҳрида 1 га учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкаси 15 000 000 сўмни ташкил этади.

Ушбу улгуржи савдо корхонасининг ўзига тегишли ёки ижарага олинган омборхоналари мавжуд эмаслигини эътиборга олганда, асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган корхоналарга белгиланган, амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирувчи коэффициент (К1) қўлланилмайди.

ЯСТнинг энг кам миқдорининг йиллик ҳисоб-китоб суммасини аниқлаймиз:

ЭКМяст йил учун = 3 х (0,15 х 15 000 000) = 6 750 000 сўмни ташкил этади.

ЯСТнинг энг кам миқдори 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель - июнь) учун қуйидагича:

ЭКМяст чорак учун = 6 750 000 / 4 = 1 687 500 сўм.

Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель - июнь) учун қуйидагича:

ҲСяст чорак учун = (69 480 000 - 38 600 000) х 5% = 1 544 000 сўм.

2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель - июнь) учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси = 1 687 500 - 1 544 000 = 143 500 сўмни ташкил этади.

Шундай қилиб, ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан бутун корхона бўйича 2014 йилнинг иккинчи чораги учун тўланиши лозим бўлган ЯСТнинг суммаси 3 617 500 сўмни (3 474 000 + 143 500) ташкил этади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 93-модда.





















































Время: 0.1514
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск