ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2011 й. 50-сон "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2011 й.

N 50


МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Шахснинг баркамол камол топишига, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга, ўқувчиларга меҳнатсеварликни сингдиришга, шунингдек уларнинг бўш вақтдан оқилона фойдаланишига йўналтирилган мактабдан ташқари ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари таълим муассасаларининг сонини ва тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг асосида ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан "Баркамол авлод" болалар марказини, шунингдек биттадан вилоят болалар марказини, Қорақалпоғистон Республикасида эса республика болалар марказини ва Тошкент шаҳрида - техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича учта республика болалар марказларини - улар тегишли равишда туманлар, шаҳарлар ва вилоятлар ҳокимликларига бўйсундирилган ҳолда - ҳаммаси бўлиб 215 та болалар марказини шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 13 октябрдаги Ф-3509-сон фармойиши билан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган, қуйидагиларни ўз ичига оладиган 2011-2014 йилларда "Баркамол авлод" болалар марказларини шакллантириш дастури тасдиқлансин:

2011-2014 йилларда "Баркамол авлод" болалар марказларини шакллантириш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича комплекс тадбирлар 4-иловага мувофиқ;

2011-2014 йилларда "Баркамол авлод" болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари 5-иловага мувофиқ.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

белгиланган жадвалга мувофиқ муддатларда умумтаълим мактаблари биноларининг алоҳида ўқув блокларида 78 та "Баркамол авлод" болалар маркази очилишини таъминласинлар, алоҳида кириш жойи мавжуд бўлишини ҳамда тўрттадан олтитагача тўгарак хоналарини ўқув жараёнига зарар етказмасдан зарур асбоб-ускуналар ва инвентарь билан тўлиқ жиҳозлашни назарда тутсинлар;

тўгарак машғулотларини ўтказишга асосан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари ўтилган машғулотлар ҳажмига пропорционал равишда соатбай ҳақ тўлаган ҳолда шартнома асосида жалб этилишини ташкил этсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар.

Белгилансинки, умумтаълим мактаблари биноларининг алоҳида ўқув блокларида ташкил этиладиган "Баркамол авлод" болалар марказларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг алоҳида приборлари ўрнатилади, қолган коммунал харажатлар эса улар томонидан умумтаълим мактабларига молия органлари билан келишув бўйича қопланади.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда:

"Баркамол авлод" болалар марказлари ташкил этиладиган бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилишини, таъмирлаш ишларини тўлиқ тугаллаш ва объектларни белгиланган муддатларда топшириш шартлари билан танлов (тендер) савдолари ўтказилишини таъминласинлар;

буюртмачи билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.


8. "Баркамол авлод" болалар мактабларида ўқиганлик учун ота-оналардан олинадиган тўловлар ойига базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида - 5 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида - 2,5 фоиз;

вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида - 10 фоиз;

республиканинг қолган туман (шаҳар)ларида - 5 фоиз.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ва ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинган ўқувчилар "Баркамол авлод" болалар мактабларида ўқиганлик учун ота-оналар тўловидан озод қилинади.

Техник ижодкорлик йўналишидаги тўгараклар учун ота-оналар тўлови Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабларида 25 фоиз, туман (шаҳар) мактабларида 20 фоиз этиб белгиланиши мумкин.

Агар мактабга оиладан биттадан ортиқ бола борса, уларнинг ҳар бири учун ўқиганлик учун ота-оналардан олинадиган тўловлар миқдорининг 70 фоизи, тўгарак аъзоси мактабда ташкил этилган биттадан ортиқ тўгаракка аъзо бўлган тақдирда 60 фоизи тўланади.

Ота-оналар тўловидан тушган маблағлар:

а) "Баркамол авлод" болалар мактаблари фаолияти учун зарур бўлган хомашё ва материаллар, моддий бойликлар (мебель, асбоб-ускуна ва жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқалар) ва транспорт воситаларини харид қилишга;

б) маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш ва уларда қатнашиш билан боғлиқ харажатларга;

в) тўгарак раҳбарлари ва ходимларни 50 фоизгача рағбатлантиришга;

г) ўқувчилари халқаро миқёсида ўтказиладиган кўрик-танлов ва фестивалларда ғолибликни қўлга киритган тўгарак раҳбарлари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун - 20 бараваригача;

2-ўрин учун - 15 бараваригача;

3-ўрин учун - 12 бараваригача;

д) ўқувчилари республика миқёсида ўтказиладиган кўрик-танлов ва фестивалларда ғолибликни қўлга киритган тўгарак раҳбарлари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун - 10 бараваригача;

2-ўрин учун - 7 бараваригача;

3-ўрин учун - 5 бараваригача.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 28 февралдаги

50-сон қарорига

4-ИЛОВА



2011-2014 йилларда "Баркамол авлод" республика

болалар марказларини шакллантириш бўйича

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

      

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддати


Масъул бажарувчилар


1.

"Баркамол авлод" болалар марказларини шакллантириш учун 215 та мактабдан ташқари муассасани аниқлаш, шу жумладан, 137 таси фаолият кўрсатган муассасалардан ва 78 таси умумтаълим мактабларининг биноларидан фойдаланилган ҳолда ҳамда уларнинг тузилмаларини "Баркамол авлод" болалар марказларининг намунавий тузилмаларига мувофиқлаштириш.


2011 йил

10 мартгача


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги


2.

Фаолият кўрсатувчи республика мактабдан ташқари таълим муассасалари негизида техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича 3 та республика "Баркамол авлод" болалар марказларини шакллантириш.


2011 йил

сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги


3.

"Баркамол авлод" болалар марказлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2011 йил

I чорак


Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши


4.

Мактабдан ташқари таълим учун давлат талабларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


  

2011 йил

I чорак


Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


5.

"Баркамол авлод" болалар марказининг намунавий Уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2011 йил

I чорак


Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

6.

Болалар "Баркамол авлод" болалар марказида ўқиганлиги учун ота-она тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2011 йил

март


Молия вазирлиги


7.

"Баркамол авлод" болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги аниқ йўналтирилган дастурларини шакллантириш ва тасдиқлаш.


Белгиланган

муддатларда

ҳар йили


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


8.

"Баркамол авлод" болалар марказлари объектларида мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва танлов (тендер) савдолари ўтказиш.


Йиллик аниқ

йўналтирилган

дастурлар

тасдиқлан-

гандан

кейин икки

ой муддатда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси


9.

"Баркамол авлод" болалар марказларида тўгарак ишининг ҳар бир тури бўйича янги, замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2011 йил

сентябрь


Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бадиий академия, Республика "Ҳунарманд" бирлашмаси, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши


10.

"Баркамол авлод" болалар маркази фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тўгаракларда машғулотлар олиб бориш учун умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини ўриндошлик бўйича контракт асосида жалб этиш.


2011 йилдан

бошлаб


Халқ таълими вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


11.

"Баркамол авлод" республика ва вилоят марказларида семинарлар ва қисқа муддатли тренинг-курслар ташкил этиш йўли билан ҳам "Баркамол авлод" болалар марказларининг, ҳам умумтаълим мактабларининг методистлари ва раҳбарлари малакасини ошириш дастурини тасдиқлаш.


ҳар йили

1 февралгача


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бадиий академия, Республика "Ҳунарманд" бирлашмаси


12.

Дастур доирасида бажариладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида мунтазам ёритиш, "Баркамол авлод" болалар марказлари қатнашчиларининг ютуқлари ва муваффақиятлари тўғрисидаги материалларни эълон қилиш.


Доимо

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги


            




Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 28 февралдаги

50-сон қарорига

5-ИЛОВА



2011-2014 йилларда "Баркамол авлод" болалар

марказларини мукаммал таъмирлаш

ва жиҳозлашнинг асосий

ПАРАМЕТРЛАРИ


объектлар сони


Минтақалар


Ҳаммаси


шу жумладан, йиллар бўйича:


2011


2012


2013


2014



Республика бўйича ҳаммаси


215

30

51

64

70

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


17

2

4

5

6

2.

Андижон вилояти


18

3

4

6

5

3.

Бухоро вилояти


14

2

3

4

5

4.

Жиззах вилояти


14

1

4

4

5

5.

Қашқадарё вилояти


15

3

3

4

5

6.

Навоий вилояти


11

2

3

3

3

7.

Наманган вилояти


13

3

4

3

3

8.

Самарқанд вилояти*


17

3

4

4

6

9.

Сурхондарё вилояти


16

1

3

6

6

10.

Сирдарё вилояти


12

1

3

4

4

11.

Тошкент вилояти


21

3

6

5

7

12.

Фарғона вилояти*


19

3

4

6

6

13.

Хоразм вилояти


13

1

4

4

4

14.

Тошкент шаҳри


12

2

2

4

4

15.

Республика муассасалари


3

0

0

2

1

              

Изоҳ:

*) Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги 20-мактаб ва Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги 2-мактаб Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига 2011 йилнинг мукаммал таъмирлаш дастурига киритилган. "Баркамол авлод" болалар марказларини мукаммал таъмирлаш бўйича ишлар ҳажми биноларнинг техник ҳолати бўйича нуқсонли далолатномалар асосида белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 89-модда.
























































Время: 0.1554
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск