язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.05.1995 й. ПФ-1150-сон "Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.05.1995 й.

N ПФ-1150


ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА ФАШИЗМ

УСТИДАН ҚОЗОНИЛГАН ҒАЛАБАНИНГ

50 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДА



Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан, инсонпарварлик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 20-банди асосида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Қуйидаги маҳкумлар озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан озод қилинсинлар:

а) иккинчи жаҳон урушининг қатнашчилари, шунингдек Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф қилишда қатнашган шахслар;

б) аёллар ва вояга етмаганлар;

в) 60 ёшдан ошган эркаклар;

г) биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари.


2. Эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жиноятлари учун ҳукм қилинган ва тайинланган муддатнинг камида ярмини ўтаб бўлган шахслар жазодан озод қилинсин.


3. Биринчи марта қасддан жиноят қилиб, беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва тайинланган муддатнинг камида ярмини ўтаб бўлган шахслар жазодан озод қилинсин.


4. Мазкур Фармон асосида озод қилинмайдиган қуйидаги шахсларнинг ўтаб бўлинмаган жазо муддати қисқартирилсин:

а) ахлоқ тузатиш ишларига, қамоққа ҳукм қилинганларнинг, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганларнинг қолган муддати - ярмига;

б) биринчи марта қасддан жиноят қилганлиги учун беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларнинг қолган муддати - учдан бир қисмига;

в) биринчи марта қасддан жиноят қилганлиги учун беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилганларнинг қолган муддати - тўртдан бир қисмига.


5. Ўта оғир жиноятлари учун, ўқотар қуроли билан ҳамда гиёҳвандлик воситаларини сотиш ва ўтказиш билан боғлиқ жиноятлари учун ҳукм қилганларга, ўта хавфли рецидивистларга, шунингдек жазони ўташ тартиботини ашаддий бузувчиларга нисбатан ушбу Фармоннинг 1, 2, 3-моддалари қўлланилмасин.

Фармоннинг 4-моддасига мувофиқ тартиботни ашаддий бузувчиларнинг жазо муддати қисқартирилмасин.


6. Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради ва тўрт ой мобайнида ижро этилиши лозим.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов