язык интерфейса

Моҳир тахлам

Моҳир тахлам/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит/ Молиявий ҳисобот/ Янги молия йилига тайёргарлик (СБХ, 52-сон, 2010 йил 30 декабрь)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Жавоб газетанинг чи??ан санасига ҳақиқийдир*



БУХГАЛТЕРНИНГ ЯНГИ ЙИЛ

АРАФАСИДАГИ ЮМУШЛАРИ


Молия йилининг тугашига саноқли кунлар қолди, лекин ҳали кўп иш қилишга тўғри келади: йиллик ҳисоботни топширишга тайёргарлик кўриш ва асосийси - республика қонунчилиги талабларига мувофиқ кейинги 2011 йил бошланишига қадар амалга ошириш зарур бўлган тадбирларни ўтказиш лозим.


ҚАЙТА ҲИСОБЛАШНИ УНУТМАНГ


Йилни якунлаётган бухгалтер биринчи навбатда мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентаризациялашни ёдда тутиши лозим. 19-сон БҲМС "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш"нинг 1.5-бандига биноан йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан мазкур таомилни ўтказиш мажбурийдир. Мазкур талаб корхонанинг қуйидаги мулкидан ташқари барча турдаги мол-мулкига нисбатан қўлланилади:

инвентарлаш 2010 йилнинг 1 октябридан илгари ўтказилган мол-мулк;

асосий воситалар ва кутубхона фондлари. "Асосий воситалар" деб номланган 5-сон БҲМСга мувофиқ асосий воситалар икки йилда камида бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта инвентарланади.

Инвентаризация раҳбарнинг буйруғи билан тузилган инвентаризациялаш комиссияси томонидан ўтказилади, унга корхона маъмурияти вакиллари, бош бухгалтер ва мутахассислар (муҳандислар, технологлар ва ҳоказолар) киритилади. Корхонанинг қуйидаги мол-мулки ва мажбуриятлари (қарзи) инвентаризацияланиши керак:

асосий воситалар, номоддий активлар;

товар-моддий бойликлар;

тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келгуси даврлар харажатлари;

молиявий қўйилмалар;

кассада, банкдаги ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобрақамларидаги, йўлдаги пул маблағлари, пул ҳужжатлари, қатъий ҳисобдаги бланкалар;

банклар, бюджет, харидорлар ва етказиб берувчилар, ходимлар, ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар (дебиторлик ва кредиторлик қарзи);

шунингдек корхонанинг мулки ҳисобланмаган мол-мулк:

ижарага олинган асосий воситалар, шартнома бўйича олинган ссудалар;

масъулиятли сақланишда бўлган товарлар;

комиссияга қабул қилинган товарлар.

Инвентаризация бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг ҳа??онийлигини тасдиқлаш ва корхона мулкининг бут сақланиши учун зарур. Уни ўтказмаслик бухгалтерия ҳисобида хатоларга, мол-мулкни йўқотишларга ва, бунинг оқибатида, корхонанинг солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин.

Айни қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатда инвентаризацияни ўтказмаганлик учун санкциялар назарда тутилмаган. Бироқ инвентаризация бухгалтерия ҳисоби таомили ҳисобланади ва шу боис корхонанинг мансабдор шахслари ушбу ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилишлари (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-1-моддаси) ва ЭКИҲнинг 5бараваридан 10 бараваригача миқдорда (йил мобайнида маъмурий жавобгарликдан кейин қайта ҳуқуқбузарлик содир этилганда - ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда) жарима билан жазоланишлари мумкин.

Инвентаризация натижалари бўйича корхонада ортиқча мол-мулк ёки унинг камомади аниқланиши мумкин, улар Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва соли??а тортиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳисобга олинади.

Товар-моддий захиралар ва бошқа мол-мулкнинг аниқланган ортиқчаси бошқа даромад ҳисобланади (Солиқ кодекси 132-моддасининг 5-банди, бундан кейин - СК). Даромадлар уларнинг юзага келишига қараб эътироф этилиши боис, ушбу ҳолда ортиқча мол-мулк жорий йилнинг даромади ҳисобланади. Уларнинг юзага келиш санаси бўлиб инвентаризация натижалари бўйича бошлан

...