Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.01.1992 й. ПФ-309-сон "Ўзбекистон Республикаси Телевидение ва радиоэшиттириш давлат комитетини Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.01.1992 й.

N ПФ-309



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ

ВА РАДИОЭШИТТИРИШ ДАВЛАТ КОМИТЕТИНИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ТЕЛЕРАДИОЭШИТТИРИШ

КОМПАНИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида" ва "Оммавий ахборот воситалари ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Телевидение ва радиоэшиттириш давлат комитетини қайта ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Телевидение ва радиоэшиттириш давлат комитети Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига айлантирилсин.


2. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси Телевидение ва радиоэшиттириш давлат комитетининг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин ҳамда янги фаолиятининг қуйидаги асосий вазифалари ва йўналишлари белгилансин:

- Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатини тарғиб қилиш, бунёдкорлик, республиканинг келажаги манфаатларини кўзлаб, унинг шитоб билан ривожланиши ва равнақ топиши учун жамиятдаги барча соғлом, ижодий кучларни сафарбар этиш ва бирлаштириш;

- ҳақиқат ва адолат тантанасини қувватлаш, Ўзбекистондаги ҳар бир фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини, қонуний ҳуқуқлари ҳамда эркинлигини ҳимоя қилиш, миллатлараро муносабатларда осойишталик, ҳамжиҳатликни таъминлашга, дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилиш, миллатидан, ирқий мансублигидан, ғоявий ва диний эътиқодларидан қатъи назар, кишиларни бир-бирига нисбатан тенг, ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;

- миллий-тарихий анъаналарни ҳаққоний ва холисона ёритиш, республика аҳолисини ва айниқса ўсиб келаётган авлодни маърифатпарварлик, умуминсоний қадриятларга муҳаббат, таълимга, маданият ва ҳуқуқий билимдонликка иштиёқ руҳида тарбиялаш;

- республиканинг иқтисодий ва маданий турмушидаги воқеаларни, муаммоларни амалий тарзда таҳлил этиш, камчиликларни танқид қилиш, илғорлар тажрибасини қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш, интизом ва тартибни мустаҳкамлашга, ишлаб чиқаришда ижодий ташаббускорликни кенг ёйишга, фан ва техника соҳасида тараққиётни жадаллаштиришга, хўжалик юритишнинг янги иқтисодий усулларини жорий этишга кўмаклашиш;

- халқаро ҳаётни ёритиш, давлатлараро ва ташқи иқтисодий алоқаларни, шунингдек хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш ишида фаоллик кўрсатиш.


3. Иқтисодий манфаатдорликни ошириш, ижодий рақобатни қарор топтириш мақсадида Ўзбекистон Давлат телевидениесида тижорат асосида ишлайдиган иккинчи умумреспублика канали очилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни бажариш юзасидан бир ой муддат ичида тегишли қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 93-модда










































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск