Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.03.2000 й. 102-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 24 мартдаги

102-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг

элчихонаси тўғрисида

НИЗОМ


I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси (кейинги ўринларда "Элчихона" деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг Элчихона жойлашган мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодаловчи ташқи муносабатлар соҳасидаги давлат органи ҳисобланади.

Элчихона тегишли хорижий давлат билан элчихоналар даражасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра таъсис этилади.

Элчихона Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимига киради.


2. Элчихона жойлашган давлатда збекистон Республикасининг ташқи сиёсий йўли амалга оширилишини ва унинг манфаатлари таъминлайди.


3. Элчихона ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низомга, мазкур Низомга, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ва кўрсатмаларига, шунингдек, дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг бошқа умумэътироф этилган ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


4. Элчихона биносида ёки унинг ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўзбек тилида ва Элчихона жойлашган давлатнинг давлат тилида "Ўзбекистон Республикасининг (Элчихона жолашган хорижий давлат номи)даги Элчихонаси" сўзлари ёзилган лавҳа ўрнатилади. Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларидан Элчихона жойлашган давлатнинг протокол амалиёти ҳисобга олинган ҳолда фойдаланилади.


5. Элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Элчихона жойлашган давлатнинг қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларини, анъаналари ва урф-одатларини ҳурмат қилишга, Элчихона жойлашган давлатнинг ички ишларига аралашиш деб талқик қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишга мажбурдирлар.



II. ЭЛЧИХОНАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Элчихонанинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;

Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий йўлини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикасининг ва унинг фуқароларининг манфаатларини халқаро ҳуқуқ йўл қўйган доираларида ҳимоя қилиш;

Элчихона жойлашган давлат билан муносабатларнинг аҳволи ва истиқболлари, Ўзбекистон Республикасининг миллий мнфаатлари ва унинг фуқароларининг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалари бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

Ўзбекистон Республикаси билан Элчихона жойлашган мамлакат ўртасида ўзаро фойдали савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш;

Элчихона жойлашган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, Элчихона жойлашган мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига инвестицияларни жалб қилиш тадбирларини амалга ошириш, товарларнинг Ўзбекистон Республикасидан Элчихона жойлашган давлат бозорларига экспорт қилинишига кўмаклашиш;

Элчихона жойлашган мамлакатнинг савдо режимлари ва тариф сиёсатини, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларининг аҳволини таҳлил қилиш, шу асосда унинг самардорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ва тегишли таклифлар тайёрлаш;

Ташқи иқтисодий фаолиятининг ўзбекистонлик қатнашчиларига ҳамкорлар излашда ва танлашда кўмаклашиш, кўрғазмалар, ярмаркалар ўтказиш, Элчихона жолашган давлатнинг ишбилармонлари доиралари билан учрашувлар ташкил этиш;

Элчихона жойлашган мамлакатнинг ташқи сиёсий идоралари билан, шунингдек, ушбу давлатда аккредитация қилинган хорижий ваколатхоналар билан доимий алоқа ўрнатиш;

Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати, унинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаёти тўғрисидаги расмий ахборотларни тарқатиш;

Элчихона жойлашган давлат ҳукумати ва бошқа муассасалари билан музокаралар олиб бориш, белгиланган тартибда икки томонлама ҳужжатларни имзолаш;

Элчихона жойлашган давлатдаги шар-шароитлар ва воқеаларни барча қонуний воситалар билан аниқлаштириш ҳамда Элчихона жойлашган давлатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўли тўғрисида мунтазам ахборот бериш;

Ўзбекистон Республикаси билан Элчихона жойлашган давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ўзаро муносабатлари ривожланишига кўмаклашиш;

Олий ва юқори даражада давлатлараро ташрифларни тайёрлашда ва амалга оширишда, шунингдек, давлат ва ҳукумат делегациялари ташрифларини тайёрлаш ва амалга оширишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикасининг Элчихона жойлашган давлат билан халқаро шартномалари лойиҳаларини, шартномалар тузиш, уларни бажариш, амал қилишини тўхтатиш ва тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлашда қатнашиш, Ўзбекистон Республикасининг Элчихона жойлашган давлат билан Ўзбекистон Республикаси муносабатларига ткгишли қисми бажарилишини кузатиш;

Элчихона жойлашган давлатнинг давлат ҳокимияти органлари, идоралари, жамоат бирлашмалари, ишбилармонлари, илмий ва маданий доиралари, оммавий ахборот воситалари билан алоқалар ўрнатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;

Элчихона жойлашган давлатда яшовчи ватандошлар ва миллий марказлар билан алоқалар ва муносабатлар ўрнатилиши ва ривожлантирилишига кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси делегацияларини ва давлат ҳокимияти органлари вакилларини Элчихона жойлашган давлатга юбориш масалаларини келишиб олиш;

Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқароларининг мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

Элчихонанинг, унинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг хавсизлигини таъминлашга доир зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар шароитида Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги муассасалари ва унинг фуқароларининг хатти-харакатларини белгиланган тартибда ташкил этиш ҳамда улар хатти-харакатларига раҳбарлик қилиш;

Элчихона жойлашган давлатнинг олдиндан берган розилиги билан ва Элчихона жойлашган давлатда вакили бўлмаган учинчи давлатнинг илтимосига кўра учинчи давлат ва унинг фуқароларнининг манфаатларини вақтинча ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Элчихона жойлашган давлат қонун ҳужжатларига, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошқа функцияларни бажариш.

Ушбу мақсадда Элчихона Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналари ваколатхоналарининг, уларнинг делегациялари ва мутахассислари гуруҳларининг, шунингдек, ўқувчиларнинг ишига кўмаклашади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Кўрсатиб ўтилган ваколатхоналар, делегациялар ва мутахассислар гуруқлари Элчихона ўз функцияларини амалга оширишида унга кўмаклашади ва ўз фаолияти тўғрисида Элчихонага ахборот беради.



III. ЭЛЧИХОНА ТУЗИЛМАСИ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Элчихонага Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тайинланадиган ва Элчихона жойлашган давлатда акредитация қилинган Ўзбекистон Республикасининг юқори расмий вакили ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги Фавқулода ва Мухтор Элчиси (кейинги ўринларда  "Элчи" деб аталади) бошчилик қилади.

Элчи Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди, Элчихона ишига бевосита раҳбарлик қилади, Элчихонага юкланган вазифалар бажарилиши ва унинг функциялари амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ Элчихона тузилмасини белгилайди, унинг ходимлари ўртасидаги лавозим вазифаларини тақсимлайди.

Элчихона жойлашган давлатда Элчи бўлмаган тақдирда унинг функцияларини Элчихонанинг катта дипломатик ходимларидан белгиланган тартибда тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси ишлари бўйича вақтинчалик ишончли вакил бажаради.

Элчихона, унинг ходимлари ва улар оила аъзоларининг хафсизлигини таъминлаш, давлат ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни муҳофаза қилишни ташкил этиш, молиявий маблағларни тасарруф этиш, ходимлар ишини ташкил этиш ва Элчихона бўлинмаларининг ўзаро ҳамкоролиги бевосита Элчи томонидан ёки Элчи томонидан тайинланадиган катта дипломатик ходим томонидан амалга оширилади.


8. Элчихона штат жадвали ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.

Элчихонада тасдиқланган штат жадвали ва харажатлар сметаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарорига кўра қуйидаги: ташқи сиёсат, ички сиёсат, икки томонлама муносабатлар, иқтисодий ишлар, фан ва техника, матбуот ва ахборот, маданият, консуллик, протокол йўналишлари ва бошқа масалалар бўйича бўлимлар ва гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.

Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимлар доирасида навбатдаги молиявий йил учун бюджетда тасдиқланадиган чет элдаги муассасаларни маблағ билан таъминлаш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда фаолиятининг иккинчи ва келгуси йиллари учун Элчихонанинг харажатлар сметасини ҳар йили тасдиқлайди.


9. Элчихона ходимларининг ҳуқуқлари ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари, лавозим йўриқномалари билан белгиланади. Элчихона ходимлари Элчининг, у бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси ишлар бўйича вақтинчалик ишончли вакилнинг буйруқлари ва кўрсатмаларини бажаришга мажбурдирлар.


10. Элчихона иши Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган режалар асосида ташкил этилади.


11. Элчихона штатига тайинлаш, шунингдек, ходимларни бошқа лавозимга ўтказиш ва алмаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ходимлар Элчихонада ишлаш учун, қоидага кўра, икки йил муддатга хизматга юборилади. Ишлаш муддати узайтирилиши мумкин, лекин у кўпи билан икки йилдан ошиб кетмаслиги керак.

Элчихонада лавозимга кейинги тайинлаш кечи билан икки йилдан кейин амалга оширилади.

Элчилар ва вакилларнинг лавозимда бўлиш муддатлари ҳар бири алоҳида ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.


12. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Элчихонада сиёсий партиялар тузилмалари, диний ва жамоатчилик бирлашмалари ташкил этилиши мумкин эмас, касаба уюшмалари бундан мустасно.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Элчихона юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, тегишли муҳрлар ва штампларга, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.


14. Ўзбекистон Республикасининг мулки ҳисобланган ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва Элчихонанинг бошқа мол-мулклари унга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда биркитилиб қўйилади.

Элчихона ўзига биркитилиб қўйилган мол-мулкка нисбатан ўзи жойлашган давлат қонун ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда уларга эгалик қилиш улардан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини белгиланган тартибда амалга оширади.


15. Элчихона фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ молиявий ва бошқа масалар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


16. Мазкур Низом халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси миссиялари ва ваколатхоналари фаолияти учун ҳам татбиқ этилади.
















































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск