Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2000 й. 130-сон "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2000 й.

N 130



САНОАТДА ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ

БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига айлантириш тўғрисида" 2000 йил 7 февралдаги ПФ-2535-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг ташкилий тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш жамғармаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги тизими штатдаги ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ташқари) 240 кишидан, шу жумладан, марказий аппаратники  19 кишидан иборат этиб белгилансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини бош директор бошқаради, у мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, унинг ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Агентликни, унинг тасарруфидаги органлар ва ташкилотларни маблағ билан жорий таъминлаш Давлат бюджети ва хизмат кўрсатиладиган корхоналар маблағлари, шунингдек, Агентлик хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг ўз фаолиятидан оладиган даромадлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Саноатда ва қончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги бош директорига:

бир нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 5 кишидан иборат ҳайъат бўлишига;

Агентликнинг тасдиқланган ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишин назорат қилиш давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 10 январдаги 17-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

2-банд, 3-банднинг иккинчи ва учинчи хат бошилари ҳамда 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

3 ва 5-бандлардаги "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитасига кўрсатмалар "Саноатконтехназорат" агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 7 апрелдаги

130-сон қарорига

3-ИЛОВА



Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини

назорат қилиш агентлигининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости

бойликларини муҳофаза қилиш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни маблағ билан таъминлаш, ишларнинг бехатар олиб борилиши ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишнинг аҳволи устидан давлат назорати самарадорлигини ошириш, хавфсизлик техникаси мутахассислари ва инспекторлар таркиби малакасини ошириш, ҳисоблаш техникаси негизида меҳнатни автоматлаштириш ва Агентлик тизимида алоқа воситаларини ривожлантириш, ходимлар ва штатсиз инспекторларни моддий рағбатлантириш мақсадида шакллантирилади.


2. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ Агентлик томонидан солинадиган жарималар суммаси;

Корхоналар, муассасалар, хайрия ташкилотлари ва жамғармаларининг улуш қўшиш сифатидаги маблағлари ва ихтиёрий бадаллари;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқламаган бошқа манбалар.


3. Жамғарма маблағларидан:

меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш нормалари ва қоидаларининг бузилиши туфайли келиб чиққан салбий оқибатларни компенсация қилиш ёки уларнинг олдини олиш билан бевосита боғлик бўлган тадбирлар;

хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича техника ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича техника ва технологияларни, тизимларни, приборлар ва асбоб-ускуналарни яратиш ва такомиллаштиришга доир илмий-тадқиқот, лойиҳалаш-қидирув, тажриба-конструкторлик ишлари;

меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича илмий-техникавий дастурлар, меъёрий-услубий ҳужжатлар, республика стандартлари, норма ва қоидаларин ишлаб чиқиш;

хавфсизлик техникаси, меҳнатни ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича илгор тажрибани тарғиб қилиш, Агентлик тизими ва корхоналар ходимлари билимларини ошириш, кўриклар, танловлар, конференциялар ўтказиш, рекламалар ташкил этиш, ноширлик фаолиятни амалга ошириш, якка тартибдаги ҳимоя воситалари, хавфсизлик приборлари ва қурилмалари кўрғазмаларини ташкил этиш;

хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида халқаро хамкорликни ташкил этиш;

жамоат ташкилотлари томонидан меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича ўтказиладиган тадбирлар;

Агентлик тизимининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун фойдаланилади.


4. Жамғарма раҳбарлик қилиш, унинг ишларини ташкил этиш ва маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Агентлик бош директори бошқарадиган Жамғарма кенгаши томонидан амалга оширилади.

Жамғарма кенгаши таркибига Агентлик тизими ходимлари, меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасидаги таниқли олимлар, йирик мутахассислар, жамоат ташкилотлари вакиллари киради.

Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш жамғармаси кенгашининг шахсий таркиби Агентлик ҳайъати томонидан тасдиқланади.

Жамғарма кенгаши жамоатчилик асосида ишлайди ва Жамғарма ишларининг муҳим масалалари, Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш, хавфсизлик техникаси маблағ билан таъминлашнинг энг мақсадга мувофиқ шакллари ва шартларини белгилаш юзасидан қарорлар қабул қилувчи коллегиал орган ҳисобланади.


5. Жамғарма маблағлари махсус банк ҳисоб рақамида жамланади.


6. Жамғарма маблағларидан Жамғарма кенгаши томонидан ишлаб чиқиладиган ва Агентлик ҳайъати томонидан тасдиқланадиган йиллик дастурга мувофиқ фойдаланилади.

Жамғарма маблағларининг 15 фоизгача миқдори ишлаб чиқариш жамоаларини, фуқароларни, шунингдек, жароҳатланиш ва авария ҳолларини камайтиришда юқори натижаларга эришган Агентлик тизими ходимларини мукофотлаш ва тақдирлаш учун фойдаланилиши мумкин.


7. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди, келгуси йилга ўтказилади ва мазкур Низомда назарда тутилган мақсадлар учун сарфланади.


8. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги Жамғарма маблағларининг фойдаланилиши тўғрисида ҳар йили бир марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 4, 17-модда.







































Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск