Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2000 й. 151-сон "Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2000 й.

N 151



ЭКОЛОГИК ХАВФЛИ МАҲСУЛОТЛАР

ВА    ЧИҚИНДИЛАРНИ    ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШНИ

ВА УЛАРНИ УНИНГ ҲУДУДИДАН

ОЛИБ ЧИҚИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитини муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикасига хавфли чиқиндиларни, потенциал токсик ва кучли таъсир қилувчи заҳарли моддаларни олиб киришни ва уларни олиб чиқишни ҳамда унинг ҳудуди орқали транзит қилишни бартараф этиш мақсадида, шунингдек, экологик сертификация тизимини ташкил этиш ҳисобига мамлакат иқтисодиётининг жаҳон бозорига интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экологик сертификациядан ўтказиш ва экологик хавфли маҳсулотлар ҳамда чиқиндларни унинг ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб бошқариш тартиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2 ой муддатда:

маҳсулотнинг экологик хавфсизлигини белгиловчи кўрсаткичлар ва меъёрлар рўйхатини ишлаб чиқсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни республика ҳудудига олиб кириш, унинг ҳудудидан транзит қилиш ва олиб чиқишда ўзаро ҳамкорлик қилишга доир ҳужжатларни тайёрласин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланган меъёрларни ҳисобга олган ҳолда маҳсулотлар учун меъёрий ҳужжатларга экологик хавфсизликка нисбатан талаблар киритиш ишларини белгиланган тартибда амалга оширсинлар.


4. "Ўзстандарт" агентлиги экологик хавфли маҳсулотлар учун меъёрий ҳужжатларни рўйхатга олишни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда амалга оширсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 4, 21-модда.





























































Время: 0.2096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск