Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2000 й. 230-сон "Товарларнинг айрим турларини чаканалаб сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2000 й.

N 230



ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ

ЧАКАНАЛАБ СОТИШ ҚОИДАЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 июлдаги 355-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 7-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Умумий овқатланиш маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


16-банднинг биринчи хатбошидаги "шунингдек, корхоналарнинг ушбу тури ва класси учун стандартларни" сўзлари чиқариб ташлансин;


18-банднинг биринчи хатбошидаги "шунингдек, маҳсулот (хизмат) сертификатини" сўзлари чиқариб ташлансин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Ошпазлик маҳсулотини тайёрловчилар санитария қоидаларига риоя қилишга, шу жумладан, тиббий текширувларни, ходимларнинг санитария бўйича билимларини ошириш тадбирларини мунтазам равишда ўтказишга мажбурдирлар";


23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёрловчи корхонанинг савдо залидан ташқарида сотиладиган ҳар бир туркуми тайёрловчи корхонанинг номи кўрсатилган, тайёрланган вақти, сотишнинг сўнги муддати ва бир идишга жойланган маҳсулот вазни кўрсатилган ҳолда нархномага эга бўлиши керак.

Умумий овқатланиш маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорлар ҳам ушбу Қоидалари, амалдаги санитария қоидаларини ва бошқа норматив ҳужжатларни бажаришга мажбурдирлар";


27-банддаги "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида" сўзлари чиқариб ташлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 йил, 6-сон, 30-модда



















































Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск