Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2000 й. 242-сон "Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2000 й.

N 242



ИМПОРТ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КЕЛИШ

ВА СОТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Импорт истеъмол товарлари сотишни тартибга солиш, савдонинг ташкилий шаклларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш, истеъмол товарларига нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш ва нархларнинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. 5 фоиз миқдорида йиғим ундириш 2000 йил 1 июлдан бошлаб бекор қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

2000 йил 1 июлгача импорт қилинадиган истеъмол товарлари нархлари устидан мониторинг олиб бориш бўйича махсус ищчи гуруҳ ташкил этсинлар, унга нархлар даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиб чиқиш ва истеъмол товарларига нарх белгилаш механизмини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашни юкласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда Савдо корхоналарининг ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришларни белгиланган тартибда киритсин, бунда, шунингдек, савдо майдонлари ижарага олинганлиги учун савдо корхоналари даромадларига солиқ солиш буйича имтиёзларни назарда тутсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2000 йил 1 июлдан бошлаб буюм бозорларида савдо жойи ижарага олинганлиги учун тўловнинг амалдаги ставкаларини 1,5 баравар оширсинлар.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг жисмоний шахслар томонидан олиб келинаётган импорт истеъмол товарларини майда улгуржи ва чакана сотиш бўйича савдо маркази ташкил этиш ва уни "Чорсу" универмаги томонидан фойдаланилаётган бинога жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда савдо маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда турғун биноларда савдо қилувчи жисмоний шахслар учун имтиёзлар тизимини назарда тутсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уюштирилган савдони кенгайтириш ҳамда товар айланиши ҳажмида унинг улушини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни, шу жумладан, қуйидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар:

юридик ва жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини амалга оширишлари учун мавжуд омбор ва савдо майдонларини, шунингдек, турар жойга мўлжалланмаган фонддаги бўш майдонларни кўплаб бериш;

юридик шахслар томонидан истеъмол товарлари билан улгуржи ва майда улгуржи савдо қилиш турғун марказлари ташкил этиш, шу жумладан, уларга юридик шахс бўлмаган тадбиркорлар сифатида тадбиркорлик фаолиятни амалга ошираётган жисмоний шахслардан импорт товарлар харид қилиш ҳуқуқини бериш;

савдо корхоналарини ер учун ижара ҳақи тўлашдан озод қилиш;

уюштирилган савдо тизимида омбор бинолари ва савдо майдонларидан фойдаланилганлиги учун ижара тўловининг буюм бозорларига нисбатан тадбиркорлар фаолиятининг иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ шарт-шароитларини таъминловчи имтиёзли миқдорларини белгилаш;

юридик шахслар, шунингдек, турғун биноларда чекана савдони амалга оширувчи жисмоний шахслар учун касса аппаратларини кредитга ёки лизинг шартларида сотиб олишга кўмаклашиш.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2000 йил якунлари бўйича ахборот берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 6, 31-модда.


































Время: 0.1947
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск