Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2000 й. 320-сон "Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2000 й.

N 320



ШАҲАРЛАР, ТУМАН МАРКАЗЛАРИ

ВА ШАҲАР ТИПИДАГИ ПОСЁЛКАЛАРНИНГ

БОШ РЕЖАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА УЛАРНИ

ҚУРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ишларни ташкил этишни такомиллаштириш, шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режалари ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва қурилиши сифат даражаси оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, лойиҳалаш ташкилотлари Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режеларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомга қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 14 августдаги

320-сон қарорига

ИЛОВА



Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги

посёлкаларнинг бош режаларнинг бош режаларини

ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги мазкур низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарори талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

1.2. Низом шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг (кейинги ўринларда аҳоли яшайдиган жойлар деб юритилади) бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуришнинг ягона тартибини белгилаб беради ҳамда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шаҳар қурилиши фаолиятининг барча субъетлари учун мажбурий ҳисобланади.


1.3. Аҳоли пунктининг бош режаси:

узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий дастурлар, республикани ва унинг минтақаларини ривожлантириш прогнозлари, туманни режалаштириш схемалари ёки лойиҳалари;

аҳоли пунктининг олдинги бош режасини амалга оширишнинг ҳолатини таҳлил қилиш натижалари асосида ишлаб чиқилади.

Аҳоли пунктининг бош режаси аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ва чегараларини, улар ҳудудининг функционал вазифасини ва қурилишни зоналаштиришни, муҳандислик, транспорт ижтимоий инфратузилмасини комплекс ривожлантиришни, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда шаҳарсозлик фаолияти регламентларини, шу жумладан ҳудудларни ўзлаштиришнинг навбатма-навбатлигини, тарихий-маданий мерос объектларини сақлашга, экологик ва санитария ҳолатига қўйиладиган талабларни ва бошқаларни белгилаб беради.

1.4. Шаҳарларнинг бош режалари 15 - 20 йил муддатга ишлаб чиқилади. Бош режа батафсил режалаштириш лойиҳаларини, иморат қуриш лойиҳаларини ва ривожлантиришнинг тармоқ схемасини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

Ўзлаштирилмаган (қурилмаган) захира ҳудудлар мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоб муддати тамом бўлгандан кейин бош режанинг амал қилиши янги (тузатиш киритилган) бош режа белгиланган тартибда тасдиқлангунга қадар татбиқ этилади.

1.5. Батафсил режалаштириш лойиҳаси иморатлар қуришнинг ҳажм-макон ва архитектура-бадиий ечимини, биноларнинг неча қават бўлиши ва турларини, тарих ва маданият ёдгорликларининг қўриқлаш зоналаридан фойдаланиш режимини, иморат қуриш ва ердан фойдаланишни тартибга солишнинг қизил чизиқлари, чегараларини, ҳудудларни функционал ва қуриш билан боғлиқ зоналаштиришни, ердан фойдаланувчилар ҳудудларининг чегараларини, ижтимоий инфратузилма объектларининг таркиби ва уларни жойлаштиришни, магистрал муҳандислик коммуникациялари трассаларини, кўчаларнинг кўндаланг кўринишини белгилаб беради, шунингдек, ҳудудларни муҳандислик юзасидан тайёрлаш тадбирларини, атроф муҳитини муҳофаза қилишни ва транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этишни ва шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда белгиланадиган шаҳарсозлик фаолиятининг бошқа регламентларини назарда тутади.

1.6. Батафсил режалаштириш лойиҳалари 10-15 йилга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аҳоли яшаш жойларининг айрим қисмларига ва уларнинг функционал зоналарига, шунингдек, айрим ҳолларда аҳоли яшаш жойларининг бутун ҳудудига ишлаб чиқилади.

1.7. Қуриш лойиҳаси батафсил режалаштиришнинг тасдиқланган лойиҳаси асосида одамдар яшайдиган янги ёки реконструкция қилинадиган микротуманлар ва кварталларнинг ҳудудига, турар жой бинолари ва жамоат бинолари, ишлаб чиқариш объектлари, илмий-тадқиқот, ўқув, тиббиёт, рекреацион, спорт ва бошқа шаҳарсозлик, архитектура, ландшафтли мажмуалар, ансамбллар гуруҳлари участкасига ҳамда аҳоли яшаш жойлари бошқа режалаштириш элементларига ишлаб чиқилади.

Батафсил режалаштиришнинг тасдиқланган лойиҳасисиз қурилиш лойиҳасини бажаришга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда йўл қўйилади.


II. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ

БУЮРТМАЧИЛАРИ


2.1. Қуйидагилар бош режа, батафсил режалаштириш лойиҳаси, қурилиш лойиҳаси ва шаҳар чегараси лойиҳаси (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб юритилади)нинг:

Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи ҳудудий хизматлари - шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек корхоналар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилмаган, марказлаштирилган бюджет манбалари ҳисобига молиялаштириладиган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар - иморат қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан буюртмачилар ҳисобланадилар.

2.2. Буюртмачи шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчига аҳоли яшаш жойларининг бош режаларини лойиҳалаштиришга ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган, қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишга эса шаҳар (туман) ҳокими томонидан тасдиқланган топшириқ беради. Лойиҳалаштиришга топшириқ мажбурий тартибда архитектура ва қурилиш ҳудудий органлари билан келишилиши керак.


2.3. Буюртмачи шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчига белгиланган масштабдаги ишончли топография асосини лойиҳалаштириладиган ҳудуднинг муҳандислик-геология қидирувлари натижаларини, микросейсморайонлаштириш харитасини ҳамда 1.03.02-96-сон республика "Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ бошқа бирламчи маълумотларни тақдим этади.


2.4. Буюртмачи:

шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи билан тузилган шартномада белгиланган муддатлар ва ҳажмларда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлашга;

лойиҳалаштиришнинг бориши устидан назорат қилишга ва шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлашга;

шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш даврида ер ажратиш, объектларни жойлаштириш, шаҳар посёлкаси ҳудудидаги жорий қурилиш билан боғлик барча масаларини ишлаб чиқувчи билан келишишга;

бош режалар ва жорий қуриш амалга оширилиши мониторингини таъминлашга мажбурдир.



III. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚУВЧИЛАР


3.1. Бош шаҳарсозлик лойиҳалаштириш институтлари "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси аҳоли яшаш жойларининг бош режаларини ишлаб чиқувчилар ҳисобланадилар.

3.2. Махсус рухсатнома (лицензия)га бўлган юридик шахслар батафсил режалаштириш лойиҳалари ва қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар ҳисобланадилар.

Батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва аҳоли яшаш жойлари алоҳида функционал зоналари лойиҳаларини ҳамда қурилиш лойиҳаларини бажаришга танлов асосида йўл қўйилади.


3.3. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар:

шаҳарсозлик ҳужжатлари шартномада белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини, ҳужжатларнинг амалдаги норматив ҳужжатлар талабига жавоб берувчи ва тарихий ривожланишнинг узвийлигини, аҳоли яшаш жойларининг минтақавий шарт-шароитларини ҳисобга олувчи сифатини таъминлашга;

шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалаштиришнинг дастлабки ва узил-кесил босқичларида белгиланган тартибда келишишга ва ҳимоя қилишга;

белгиланган тартибда жорий қурилиш устидан муаллифлик назоратини ва шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилиши мониторингини олиб боришга;

зарурият бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат экспертизаси органлари, келишувчи ташкилотларнинг мулоҳазалари бўйича ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга мажбурдир.


3.4. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар, қоидага кўра, алоҳида бўлимларни ишлаб чиқишга бош лойиҳалаштириш институтларини жалб этадилар.


3.5. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар архитектура ва шаҳарсозлик ҳудудий органларига, алоҳида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилотларига маслаҳат ёрдами ва услубий ёрдам кўрсатадилар.


3.6. Батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар лойиҳаларни бош шаҳарсозлик лойиҳалаш институти билан келишиши шарт.



IV. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚУВЧИЛАРНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


4.1. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш:

аҳоли пунктларини микросейсморайонлаштириш хариталари тузишни молиялаштиришни, экологик экспертиза хулосаларини, фавқулодда вазиятлар юз берганда аҳолини ҳимоя қилиш схемалари ва бўлимларини, шаҳарсозлик ҳужжатларини келишишни ва давлат экспертизасидан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда марказлаштирилган бюджет манбалари;

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилмаган, марказлаштирилган бюджет манбалари ҳисобига молиялаштирилган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда - маҳаллий бюджетлар (шу жумладан давлат корхоналарини хусусийлаштиришдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига тушган маблағларнинг бир қисми), юридик ва жисмоний шахсларнинг, мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

4.2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджет ҳисобига қурилишларнинг ҳар йилги аниқ рўйхатини тузишда аҳоли яшаш жойлари шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилиш маблағ билан таъминланишини, топогеодезия ва муҳандислик-геология қидирувлари ўтказилишини, аҳоли яшаш жойларининг микросейсморайонлаштириш хариталари, табиатни муҳофаза қилиш ҳудудий комплекс схемалари тузилишини, фавқулодда вазиятлар юз берганда аҳолини ҳимоя қилиш схемалари ва бўлимларини, лойиҳалаш ташкилотлари томонидан жорий қурилиш устидан муаллифлик назорати ва аҳоли яшаш жойлари бош режалари амалга оширилиши мониторинги ўтказилишини, шаҳарсозлик ҳужжатлари келишилишини ва экспертизадан ўтказилишини назарда тутиши шарт.


V. АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ ҚУРИШ

УЧУН ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ

КЕЛИШИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


5.1. Шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, архитектура ва қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


5.2. Аҳоли яшаш жойларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари, қурилиш лойиҳалари, қурилиш лойиҳалари буюртмачилар кўмагида белгиланган тартибда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибга мувофиқ уларни ишлаб чиқувчи билан келишилади.

Тарих, археология, шаҳарсозлик, архитектура ва монументал санъат ёдгорликларига эга бўлган аҳоли яшаш жойларининг бош режалари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳам келишилиши керак.

5.2-1. Шаҳарсозлик ҳужжатларини вазирликлар, идоралар ва ваколатли ташкилотлар билан келишиш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаслиги керак;

агар келишувчи вазирлик, идора ёки ваколатли ташкилот ўз хулосасини белгиланган муддатда юбормаса ва уни кўриб чиқиш муддатини узайтиришни келишмаса, шаҳарсозлик ҳужжатлари келишилган деб ҳисобланади.

5.2-2. Вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш масалаларига дахл қилувчи ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўзгарганлигини "Давархитектқурилиш" қўмитаси эътиборига мажбурий тартибда ёзма шаклда етказади.

5.3. Аҳоли яшаш жойларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мажбурий тартибда Давлат экспертизаси томонидан кўриб чиқилиши керак.


5.4. Шаҳарларнинг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари тасдиқлангунга қадар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши керак.


5.5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармони билан белгиланган Тошкент, Нукус шаҳарларининг, вилоятлар ва йирик саноат марказларининг бош режалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Қолган аҳоли яшаш жойларининг бош режалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.


5.6. Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоят марказлари ҳамда тарих, археология, шаҳарсозлик ва архитектура ёдгорликларига эга бўлган шаҳарларнинг марказий қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.


5.7. Қолган аҳоли яшаш жойларини батафсил режалаштириш лойиҳалари шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.


5.8. Қурилиш лойиҳалари буюртмачиларнинг тақдимномасига кўра ҳамда архитектура ва қурилиш лойиҳалари ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда шаҳарлар (туманлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.



VI. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ВА АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ ҚУРИШ


6.1. Аҳоли яшаш жойлари қурилиш бош режа талабларига қатъий мувофиқ равишда олиб борилиши керак.


6.2. Қурилиш олиб борувчилар ўзларига ажратилган ҳудудда қурилишни амалга оширишда бирламчи-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига мувофиқ қурилиш сифати ва ҳажмини таъминлашлари шарт.


6.3. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига фақат уларни тасдиқланган органларнинг қарорига кўра белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилади.


6.4. Қуйидагилар:

тегишли бирламчи-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларисиз, шунингдек уларни аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан аҳоли яшаш жойлари ҳудудида объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш;

шаҳарлар, посёлкалар ва туман марказларида қурилиши тугалланган массивлар, кўп қаватли тураржой кичик даҳалари (мавзелар) ҳудудида тасдиқланган бош режаларда назарда тутилмаган ишлаб чиқариш, савдо, умумий овқатланиш, сервис хизмат кўрсатиш ва бозор инфратузилмасининг алоҳида турган объектларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш тақиқланади.

6.6. Бош шаҳарсозлик лойиҳалаштириш институтлари "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси ўз ваколатлари доирасида аҳоли яшаш жойлари ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти ва қурилишларнинг тасдиқланга шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги устидан доимий назоратни амалга оширади.

6.7. Тасдиқланган бош режалар ва батафсил лойиҳалаштириш лойиҳаларнинг амалга оширилши устидан назоратни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, бош лойиҳалаштириш институтлари "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси амалга оширадилар.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 8, 52-модда.


























































Время: 0.1374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск