ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисобот. Молиявий ҳисобот бланкалари / Бухгалтерия ҳисоботи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2000 й. 65-сон "Кичик бизнес корхоналарининг ҳисобот беришини қисқартириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2000 й.

N 65



КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИНИНГ

ҲИСОБОТ  БЕРИШИНИ  ҚИСҚАРТИРИШ

ВА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси бир қанча вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларидан сўралаётган қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳисобот ва маълумотларнинг қўшимча шакллари жорий этилиши ҳолларига йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблайди.

Турли тузилмалар томонидан ҳисоботларнинг кўплаб шакллари белгиланиши, микрофирмалар, кичик корхоналарнинг турли идораларга катта ҳажмда ахборот тақдим этиши тадбиркорларнинг анча вақти ва маблағи бой берилишига олиб келмоқда, уларни асосий фаолиятларидан асоссиз равишда чалғитмоқда, тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

Кичик корхоналар, микрофирмалар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек улар томонидан тақдим этилаётган ҳисобот турларини анча соддалаштириш ва қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Белгилансинки:

кичик корхоналар, микрофирмалар ҳисоботларни фақат жойлардаги давлат статистика органларига ва солиқ органларига улар томонидан белгиланган шакллар бўйича тақдим этадилар;

микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисоботни йилнинг ҳар чорагида тақдим этадилар. Статистика ҳисоботи микрофирмалар томонидан ҳар йили, статистика органлари томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича танлаб текширишлар ўтказган ҳолда тақдим этилади. Микрофирмалар ва кичик корхоналардан ҳар ойда ҳисоботлар сўралишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда микрофирмалар ва кичик корхоналар (шу жумладан, қўшма корхоналар)нинг амалдаги статистика ҳисоботини ўн кун муддатда қайта кўриб чиқсин ҳамда улар учун жорий йилнинг 1 чораги ҳисоботидан бошлаб мумкин қадар қисқартирилган, соддалаштирилган ва бирхиллаштирилган ҳисоботни, шунингдек уни тақдим этиш тартибини жорий этсин.


2. Вазирликлар ва идораларнинг микрофирмалар, кичик корхоналар томонидан қўшимча ҳисобот турлари тақдим этилишини назарда тутувчи кўрсатмалар ва меъёрий ҳужжатлар чиқариши тақиқлансин.

3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари уларнинг кичик ва ўрта бизнес корхоналари томонидан ҳисобот тақдим этишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилиниши учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ва Прокуратураси ўзбошимчалик билан ҳисобот жорий этишнинг ҳар бир ҳолатини батафсил ўрганиб чиқсинлар, айбдор шахсларни жавобгарликка тортсинлар. Вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ўзбошимчалик билан ҳисобот жорий этиш ҳолларига хўжалик юритувчи субъектларни ноқонуний равишда текшириш сифатида қарасинлар.


5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун ҳисоботларни юритишнинг белгиланган тартибига риоя этиш масалаларини  ўз мажлисларида мунтазам кўриб борсин, мавжуд тартибни бузишларни бартараф этиш юзасидан зудлик билан чоралар кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги амалга оширилган ишлар тўғрисида жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига музкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 2, 10-модда.




























Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск