язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 28.02.2011 й. 4-Ю-сон "Маълумотларни узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.03.2011 й. 1423-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.03.2011 й.

N 1423-1




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

28.02.2011 й.

N 4-Ю


БУЙРУҒИ



Маълумотларни узатиш тармоқларида

Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро

ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритиш ҳақида


(2011 йил 15 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда) ҳамда "Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда) қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2004 йил 12 ноябрдаги 374-сон буйруғи (рўйхат рақами 1423, 2004 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 45-46-сон, 480-модда) билан тасдиқланган Маълумотларни узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                     Х. Мухитдинов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 10-11-сон, 108-модда.