Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2011 й. 71-сон "Аҳоли сонининг танлама статистик кузатувини тайёрлаш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2011 й.

N 71



АҲОЛИ СОНИНИНГ ТАНЛАМА СТАТИСТИК

КУЗАТУВИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш учун республика аҳолиси сони ва бошқа демографик кўрсаткичлар ҳисоб-китобларини аниқлаштириш, шунингдек давлат статистик кузатувлари тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2011 йил 21 апрелдан 30 апрелгача республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида аҳоли сонининг 10 фоизини қамраб олган ҳолда аҳоли сонининг танлама статистик кузатуви (кейинги ўринларда кузатув деб аталади) ўтказилсин.


2. Аҳоли сонининг танлама статистик кузатувини ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда махсус Республика комиссияси ташкил этилсин.


3. Республика комиссияси (Р.С. Азимов):

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек аҳоли сонини кузатишга жалб қилинган бошқа ташкилотларнинг тайёргарлик тадбирларини тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида бажаришга ҳамда кузатувни юқори ташкилий даражада ўтказишга доир ишлари мувофиқлаштирилишини таъминласин;

2011 йил 25 мартгача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасодифий кенг қамровли танлов асосида шакллантирилган кузатув ўтказиладиган шаҳар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллалар (кейинги ўринларда аҳоли пунктлари деб аталади) рўйхатини тасдиқласин;

2011 йил 1 июлгача кузатув натижаларини пухта таҳлил қилсин ва Вазирлар Маҳкамасига аҳоли сони тўғрисидаги статистика маълумотларига киритиладиган тегишли ўзгартиришлар ҳақида ахборот тақдим этсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ҳафта муддатда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қиладиган кузатув ўтказиш бўйича тегишли ҳудудий комиссиялар ташкил этсинлар;

2011 йил 20 мартгача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда барча аҳоли пунктлари рўйхатини, уларда доимий яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда, тайёрласинлар ва Республика комиссиясига тақдим этсинлар;

2011 йил 31 мартгача Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда кузатув ўтказиш учун танлаб олинган аҳоли пунктларида манзилларни хатловдан ўтказсинлар, кўчалар номлари кўрсаткичларини, уйлар ва квартиралар тартиб рақамларини тартибга солсинлар;

2011 йил 1 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда статистика органлари ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва юқори босқич талабалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасидан аҳоли сони тўғрисида маълумотлар тўпловчи шахслар контингентини шакллантирсинлар.


5. Аҳоли сонининг танлама статистик кузатувини ўтказиш ва якунларини чиқариш методикаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ички ишлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жалб этилган ҳолда кузатувни ўтказиш бўйича масъул орган этиб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

2011 йил 1 апрелгача танлама кузатув сўровномалари ва методологик ҳужжатлар зарур миқдорда тайёрланишини таъминласин;

жорий йил апрель ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли сони тўғрисида маълумотларни тўплаш учун жалб этиладиган шахслар контингенти жойларда ўқитилишини ташкил этсин;

2011 йил 20 апрелгача мавжуд компьютер техникаси негизида кузатув сўровномаларини автоматлаштирилган тарзда умумлаштириш бўйича вақтинчалик марказлар ташкил этсин;

кузатув ўтказилгандан (сўровномалар олингандан) кейин бир ой муддатда маълумотларни умумлаштириш бўйича мутахассисларнинг зарур сонини шартнома асосида қўшимча жалб этган ҳолда кузатув сўровномаларини умумлаштирсин;

кузатув натижаларини умумлаштирсин ва таҳлил қилсин, аҳоли сони статистика кўрсаткичларининг узил-кесил ҳисоб-китобини чиқарсин ҳамда якуний маълумотларни 2011 йил 20 июнгача Республика комиссиясига тақдим этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон аҳоли сонининг статистик танлама кузатувини ўтказиш ишларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига 824,2 млн. сўм ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш учун кузатув ўтказиш гуруҳлари таркибида ички ишлар органлари ходимларининг иштирокини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) 1-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 10-11-сон, 102-модда.














































Время: 0.1465
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск