ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2011 й. 72-сон "Йирик корхоналар ва ишлаб чиқаришларда технологик асбоб-ускуналар ва технологияларнинг техник аудитини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2011 й.

N 72



ЙИРИК КОРХОНАЛАР ВА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШЛАРДА ТЕХНОЛОГИК АСБОБ-УСКУНАЛАР

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ТЕХНИК АУДИТИНИ

ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республиканинг йирик корхоналари ва ишлаб чиқаришларида технологик асбоб-ускуналар ва технологияларнинг техник аудитини ўтказишни ташкил этиш, корхоналарга замонавий ва жаҳон даражасида муваффақиятли синаб кўрилган технологияларни жадал жорий этиш орқали республиканинг саноат салоҳиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2011 йилда йирик корхоналар ва ишлаб чиқаришларда техник аудит ўтказиш бўйича махсус дастур маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

Замонавий, жаҳон даражасида синаб кўрилган асбоб-ускуналар ва технологиялар билан алмаштирилиши керак бўлган технологик асбоб-ускуналар ва технологиялар рўйхатини аниқлаш бўйича техник аудитни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

2011 йилда техник аудит ўтказилиши керак бўлган йирик корхоналар ва ишлаб чиқаришлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ.


2. Иқтисодиёт тармоқларида фаолиятни амалга оширадиган йирик корхоналар ва ишлаб чиқаришларда 2011 йилда техник аудит ўтказиш бўйича тармоқ ишчи гуруҳлари 3-7-иловаларга* мувофиқ таркибда ташкил қилинсин, қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

асосий ишлаб чиқариш фондларининг замонавий талабларга мувофиқлигини хатловдан ўтказиш ва унинг асосида фойдаланишдан босқичма-босқич чиқарилиши керак бўлган эскирган ва энергияни кўп талаб қиладиган технологик асбоб-ускуналар, маънавий эскирган технологияларнинг аниқ рўйхатини аниқлаш;

ишлаб чиқаришда фойдаланадиган энергия ресурслари, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг ҳақиқий сарфини уларнинг техникавий ва иқтисодий самарадорлиги бўйича таҳлил қилиш;

фойдаланадиган технологик асбоб-ускуналарнинг норматив-техник ҳужжатларини тармоқни ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепциясини ҳисобга олган ҳолда замонавий рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти бўйича ўрганиш;

мавжуд ишлаб чиқаришларни, шу жумладан, замонавий ва жаҳон даражасида синаб кўрилган технологияларни жорий этиш ҳисобига техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ҳамда кенгайтириш юзасидан, уларни молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда таклифлар тайёрлаш ҳамда 2011 йил 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритиш.

Тармоқ ишчи гуруҳларига экспертиза ўтказиш ва энг мақбул қарорлар ишлаб чиқиш учун корхоналар ва хўжалик бирлашмалари маблағлари ҳисобига ихтисослаштирилган лойиҳа институтлари, инжиниринг ва консалтинг компаниялари, асбоб-ускуналар, технологиялар, жиҳозлар ва воситалар ишлаб чиқарувчи заводларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этишга рухсат берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тармоқ ишчи гуруҳлари, ташаббускор корхоналар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда тижорат банклари билан биргаликда 2011 йил 1 декабргача бўлган муддатда техник аудит ўтказиш натижалари асосида:

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Инвестиция дастури ва "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги дастурга киритиш учун хом ашё базасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳалари рўйхати;

қонун ҳужжатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш учун қайта ихтисослаштирилиши ва тугатилиши керак бўлган корхоналар ва ишлаб чиқаришлар рўйхати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 10-11-сон, 103-модда.





























































Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск