ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Суверенитет. Конституция /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.1992 й. ПФ-318-сон "СССР Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари ва ўқув юртлари тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
10.01.1992 й.
N ПФ-318
СССР ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
ИЧКИ ҚЎШИНЛАРИ ВА ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Қонунга, "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳақида 1991 йил 21 декабрдаги Шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
1. СССР Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қўшилмалари, алоҳида қисмлари ва бўлинмалари Ўзбекистон Республикасининг юрисдикциясига олинсин ва республика Ички ишлар вазирлиги қарамоғига ўтказилсин. Улар негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари қўшилмаси иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
Республика ҳудудида жойлашган ички қўшинларга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири зиммасига юклатилсин.
2. СССР Ички ишлар вазирлигининг Тошкентдаги олий мактаби ва СССР Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг Тошкентдаги олий ҳарбий-техника билим юрти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қарамоғига ўтказилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (ўртоқ З.А. Алматов) СССР Ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари қўшилмалари, қисмлари ва алоҳида бўлинмаларини, ўқув юртларини 1992 йил 1 январгача бўлган ҳолатда барча шахсий таркиби, қуроллари, моддий-техникавий ва бошқа мулки билан қабул қилиб олсин.
Бир ой муддат ичида ички қўшинлар тузилмаси, низоми, штатларига, унинг таркибига кирган ўқув юртларига оид таклифлар тайёрлансин ва Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати кўриб чиқиши учун тақдим этилсин.
4. СССР Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтадиган ҳарбий тузилмалари ва ўқув юртларининг командирлар таркиби Ўзбекистон Республикаси барча ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кафолатлашини назарда тутиб, шахсий таркиб ўзига юклатилган вазифаларни оғишмай бажаришини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт комитети Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркиби ўзгарганлиги муносабати билан уни маблағ ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш масалаларини биргаликда кўриб чиқсинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 101-модда