ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.1992 й. ПФ-333-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасидаги ўзгартишлар ҳақида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
06.02.1992 й.
N ПФ-333
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗГАРТИШЛАР ҲАҚИДА
"Ўзбекистон Республикасининг Вице-Президенти лавозимини тугатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимини таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 4 январдаги Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўртоқ А. М. Муталовнинг халқ хўжалигини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифларини эътиборга олиб:
1. "Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси тўғрисида" Ўзбекистон ССР Президентининг 1990 йил 15 ноябрдаги 97-сон Фармони билан таъсис этилган Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарлари - тегишли мажмуаларнинг раҳбарлари лавозимлари тугатилсин;
2. Ўртоқ Т. Я. Шарипов Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - Захиралар, моддий-техника таъминоти ва шартномалар мажмуининг раҳбари лавозимидан озод қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитетининг Раиси этиб тайинлансин.
3. Ўзбекистон ССР Президентининг Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - Ўзбекистон ССР меҳнат вазири лавозимларини қўшиш тўғрисида 1991 йил 8 май 205-сон Фармонининг Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарига тааллуқли қисми;
- Ўзбекистон ССР Президентининг Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - енгил саноат моллари ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон давлат уюшмаси бошқарувининг Раиси лавозимларини қўшиш тўғрисида 1991 йил 15 майдаги 208-сон Фармонининг Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарига тааллуқли қисм ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 189-модда