ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.1992 й. ПФ-374-сон "Жаҳон миллатлар ҳамжамиятига аъзо бўлганлик муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.04.1992 й.

N ПФ-374


ЖАҲОН МИЛЛАТЛАР ҲАМЖАМИЯТИГА

АЪЗО БЎЛГАНЛИК МУНОСАБАТИ

БИЛАН АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорликка бағишланган Хельсинки Кенгашининг якунловчи ҳужжатларини тасдиқлаганлиги ҳамда инсон ҳуқуқларига риоя этиш юзасидан халқаро ҳуқуқий мажбуриятларни ўз зиммасига олганлиги муносабати билан, жамият учун унча хавфли бўлмаган айрим ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан раҳм-шафқат ва инсонпарварлик кўрсатиб, қарор қиламан:


1. Қуйидаги маҳкумлар озодликдан маҳрум этишдан иборат жазодан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазодан озод қилинсин:

а) Улуғ Ватан урушининг қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

б) оғир бўлмаган жиноятлари учун 3 йил муддатгача биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган балоғат ёшига етмаганлар, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган балоғат ёшига етмаганлар;

в) эҳтиётсизлиги оқибатида жиноят содир этган маҳкумлар (Жиноят кодекси 208-моддасининг II ва III қисмлари бундан мустасно;)

г) меҳнатга мажбурий жалб қилиш билан шартли равишда озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганлар, шунингдек шартли равишда озод қилинганлар;

д) биринчи марта оғир бўлмаган жиноятни қасддан содир этган, суд жазони манзилгоҳ колонияларда ўташни тайинлаган, белгиланган жазо муддатининг камида ярмини ўтаб бўлган маҳкумлар;

е) эҳтиётсизлиги оқибатида содир этган жиноятлари ва қасддан содир этган оғир бўлмаган жиноятлари учун биринчи марта интизомий батальонга юборишга ҳукм қилинган, белгиланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаб қўйган, шунингдек ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлиги учун ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар;

ж) балоғат ёшига етмаган болаларга эга бўлган аёллар, (ҳомиладорлар), 60 ёшдан ошган маҳкумлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, (ўта ҳавфли давлат жиноятларини ҳамда ушбу Фармоннинг 6-моддасида кўрсатиб ўтилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинганлар ва жиноий жавобгарликка тортилганлар бундан мустаснодир);


2. Оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун ҳукм қилинган, жазо муддатининг қолган қисми олти ойдан камроқни ташкил этадиган шахслар озодликдан маҳрум этиш жойларидан бўшатилсин.


3. Биринчи марта ҳукм қилинган қуйидаги шахсларнинг жазони ўташда қолган муддатининг ярми қисқартирилсин:

а) оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир қилган балоғат ёшига етмаганлар;

б) йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун (Жиноят кодекси 208-моддасининг II қисми).


4. Қасддан қилинган жиноятлар учун, шунингдек оғир бўлмаган жиноятлар учун ҳукм қилинганларнинг жазони ўташда қолган муддатининг учдан бир қисми қисқартирилсин.


5. Қуйидаги тергов ишлари ва судлар кўриб чиқмаган ишларнинг ҳаммаси ётқизилсин:

а) Фармон 1-моддасининг "а", "б", "ж" бандларида кўрсатиб ўтилган шахслар мазкур Фармон кучга киргунга қадар содир этган жиноятлар тўғрисидаги;

б) ҳарбий хизматдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан.


6. Амнистия Фармоннинг 1, 3, 4, 5-моддаларида санаб ўтилган қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилмайди:

а) ўта хавфли давлат жиноятлари содир этганлик, шунингдек миллий ва ирқий тенг ҳуқуқлиликни бузганлик;

давлат сирини ошкор этганлик;

бандитизм,

ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ишини издан чиқарувчи хатти-ҳаракатлар қилганлик;

контрабанда;

оммавий тартибсизликлар;

сохта пул ва қимматбаҳо қоғозлар тайёрлаганлик ёки сотганлик учун жазога ҳукм қилинганлар ва жиноий жавобгарликка тортилганлар;

б) ўта хавфли ашаддий жиноятчилар деб топилганлар;

в) қасддан одам ўлдирганлик;

қасддан оғир тан жароҳати етказганлик;

милиция ходими ёки халқ дружиначисининг ҳаётига тажовуз қилганлик;

номусга текканлик;

товламачилик қилганлик (рэкет);

фирибгарлик;

алоҳида катта миқдордаги давлат ёки жамоат мулкини талон-тарож қилганлик;

алоҳида белгилари бўлган ҳолатда давлат, жамоат ёки шахсий мулкни ўғирлаганлик;

талончилик;

босқинчилик;

жиноятни оғирлаштирадиган холатларда пора олганлик, пора берганлик ёки порахўрликда воситачилик қилганлик;

ашаддий, ўта ашаддий безорилик, шунингдек республика Жиноят кодекси 100-моддасининг 2-қисмида, 101, 101-1, 102-2, 209-2, 209-3, 210-1, 216-2, 216-3, 216-4 216-5 ва 216-6-моддаларида кўзда тутилган жиноятлар учун ҳукм қилинганлар ва жиноий жавобгарликка тортилганлар,

г) қасддан қилингаи жиноятлар учун бир неча марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганлар, шунингдек Фармон ушбу моддасининг "а" ва "в" бандларида кўрсатиб ўтилган жиноятлар учун илгари озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганлар;

д) афв ёки амнистия тартибида илгари жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноят содир этганлар;

е) ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ёки таносил касалликларидан тўлиқ даволанмаганлар;

ж) жазони ўташ вақтида тартибни қасддан бузувчилар.


7. Мазкур Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради, Ўзбекистон Республикасининг судлари ва унинг ҳудудида жойлашган ҳарбий трибуналлар ҳукм қилган, шунингдек республиканинг тергов органлари жиноий жавобгарликка тортган шахсларгагина жорий қилинади ва олти ой давомида ижро этилиши лозим.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда жазодан озод қилинган, ҳамда диспансер рўйхатидаги 1 ва 2-гуруҳ сил касалига чалинганларни белгиланган тартибда ҳисобга олишни ва махсус даволаш муассасаларига юборишни ташкил этсинлар.


9. Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳамда Олий суди билан биргаликда уч кун муддат ичида ушбу Фармонни қўлланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва уни тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 6-сон, 249-модда






















Время: 0.1320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск