Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2002 й. 102-сон "Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2002 й.

N 102



ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИНИНГ

2700 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ТЎҒРИСИДА



Жаҳон тарихи ва маданиятида алоҳида ўрин тутган Шаҳрисабз шаҳрига асос солинганлигининг 2700 йиллиги муносабати билан юбилей тадбирларига тайёргарлик кўриш ва тадбирларни 2002 йил ноябрь ойида ЮНЕСКО иштирокида юксак ташкилий савияда ўтказишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 31-сессияси тамонидан Шаҳрисабз шаҳрига асос солинганлигининг 2700 йиллигини нишонлашда ЮНЕСКОнинг иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитаси таркиби ва тадбирлар режаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий обидаларини 3-иловага мувофиқ 2002 йилда таъмирлашни таъминласин.


4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қурилиш, ободонлаштириш, аҳолини табиий газ ва ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш, алоқа, транспорт, соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш тадбирлари 4-иловага мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлаш муносабати билан таъмирланадиган тарихий обидаларни реставрация қилишга Маданият ишлари вазирлигининг 2002 йилда реставрация ишлари учун мўлжалланган маблағларидан 400 млн. сўм ва Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан 400 млн. сўм ажратишни назарда тутсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, ЮНЕСКОнинг ва Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлаш бўйича тасдиқланган тадбирларни амалга оширишда ҳомийлик қилиш истагини билдирган бошқа ташкилотларнинг ташаббуси қўллаб-қувватлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2002 йилги инвестиция дастурида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бўйича белгиланган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида 1200 ўринли йиғма амфитеатр қурилиши учун 200 млн. сўм ажратишни назарда тутсин.


7. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш кенг ёритилишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Бош вазир ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 29 мартдаги

102-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича

республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

1.


Тўлаганов К.Н.


- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


2.


Кароматов Ҳ.С.


- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


3.


Ҳамидов Б.С.


- Қашқадарё вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


4.


Шодиев Б.А.


- Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси бош мутахассиси, масъул котиб


5.


Акрамов Э.М.


- "Ўзқурилишматериаллари" компанияси бошқаруви раиси


6.


Азимбоев Т.А.


- "Ўзавтойўл" давлат концерни раисининг ўринбосари


7.


Болиев А.О.


- Республика "Маънавият ва маърифат" кенгашининг масъул котиби


8.


Жалолов А.А.


- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


9.


Жўраев Х.Р.


- Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


10.


Жулин Н.И.


- "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси бош директори


11.


Зоҳидов Р.Қ.


- "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси


12.


Икромов А.Н.


- ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби


13,


Исаев А.Н.


- "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси раиси


14.


Йўлдошев Б.С.


- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти


15.


Комилов А.Ҳ.


- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


16.


Кўчимов А.К.


- "Ўзтелерадио" компанияси раиси


17.


Мурод Муҳаммад Дўст


- "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси раиси


18.


Файзиев З.О.


- "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси раиси


19.


Нурмуродов М.Б.


- Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


20.


Орипов А.Н.


- Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори


21.


Орипов А.


- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


22.


Парпиев Б.Р.


- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


23.


Ражабов Ш.Р.


- Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани ҳокими


24.


Рўзметов А.Ғ.


- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори


25.


Тўхтаев А.Р.


- "Ўздавархитектқурилиш" қўмитаси раиси


26.


Шоғуломов Р.Ш.


- Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси


27.


Шоисматов Э.Р.


- "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси


28.


Қўзиев Т.Қ.


- Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


29.


Ҳазратқулов М.


- ЎзА бош директори


30.


Ҳусанбоев Б.М.


- "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси



Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 29 мартдаги

102-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари

ДАСТУРИ

     

Т/р


Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Бажариш учун масъуллар


I. ЮНЕСКО ИШТИРОКИДАГИ ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР

1.


"Шаҳрисабз шаҳрининг жаҳон тарихида тутган ўрни" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш


2002 йил

ноябрь


Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО миллий комиссияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


2.


Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ўтказиш


2002 йил

ноябрь


Маданият ишлари вазирлиги. Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши, ЮНЕСКО миллий комиссияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


II. НАШР ИШЛАРИ

3.


Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган китоб - альбом нашр этиш


2002 йил

сентябрь


Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" компанияси


4.

Шаҳрисабз шаҳри ҳақидаги илмий ва бадиий асарларни чоп этиш


2002 йил

давомида


Давлат матбуот қўмитаси, Фанлар академияси, "Шарқ" компанияси


5.


Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигига бағишлаб почта маркалари, хатжилдлар чиқариш ва уларнинг савдосини ташкил этиш

2002 йил

июнь


Почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Давлат матбуот қўмитаси


6.


"Шаҳрисабз шаҳрининг жаҳон тарихида тутган ўрни" мавзуидаги халқаро илмий конференциянинг маърузалари тезисларини нашрга тайёрлаш

2002 йил

сентябрь


Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги


III. ОММАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

7.


Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни акс эттирувчи туркум телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам равишда мақолалар бериб бориш


2002 йил

давомида


Фанлар академияси, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги


8.


Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш, хорижий ахборот воситаларини зарур маълумотлар билан таъминлаш


2002 йил

давомида


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги


IV. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

9.


Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2002 йил

апрель-

октябрь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,

Маданият ишлари вазирлиги


10.


Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги рамзини тайёрлаш

2002 йил

апрель


Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия


11.


Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги юбилей эсдалик тангасини чиқариш


2002 йил

август


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


12.


"Шаҳрисабз шаҳрининг жаҳон тарихида тутган ўрни" мавзуидаги халқаро илмий конференция қатнашчиларига таклифномалар жўнатиш


2002 йил

май


Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси


13.


"Шаҳрисабз шаҳрининг жаҳон тарихида тутган ўрни" мавзуида ўтказиладиган халқаро илмий конференциянинг илмий дастурини тайёрлаш ва Республика ташкилий қўмитасига тақдим этиш


2002 йил

май


Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги


14.


Конференцияга таклиф этиладиган хорижий қатнашчилар рўйхатини, шунингдек уларнинг Ўзбекистонда бўлиши дастурини Республика ташкилий қўмитаси тасдиғига киритиш:

- хорижий давлатлар ва МДҲ мамлакатларидан қатнашчилар рўйхати;

- Ўзбекистонлик олимлар рўйхати;

- қабул маросими иштирокчилари рўйхати;

- расмий делегация аъзолари рўйхати;

- оммавий ахборот воситалари вакиллари рўйхати;

- кутиб олиш ва кузатиш жадвали;

- эсдалик совғалар рўйхатини ташкилий қўмитага тақдим этиш

  

2002 йил

июнь


Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО миллий комиссияси


15.


Конференция иштирокчиларини меҳмонхоналар, транспорт воситалари билан таъминлаш, авиачипталарга, автотранспортга буюртма бериш


2002 йил

сентябрь


Фанлар академияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


16.


Қашқадарё вилояти, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида ўтадиган тадбирларни ишлаб чиқиш


2002 йил

июнь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Қарши шаҳар ҳокимлиги, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги


Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 29 мартдаги

102-сон қарорига

3-ИЛОВА



Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлаш

муносабати билан таъмирланадиган

тарихий обидалар

Т/р


Обидалар номи ва бажариладиган

ишлар тури


Маблағ

миқдори

(млн. сўм)


Бажариш

муддати


Буюртмачи ва маблағ

билан таъминлаш манбаи


1.


қсарой" мажмуаси (XIV аср):

- кичик пилонни мустаҳкамлаш ва консервация қилиш;

- ҳовли сатҳидаги майолика поллар қолдиқларини консервация ва реставрация қилиш;

- ҳовли сатҳидаги майолика поллар қолдиқлари устидаги айвонни лексан билан ёпиш;

- ҳовли сатҳини ободонлаштириш, археологик қолдиқларни консервация қилиш ва юзасини оҳактош билан қоплаш.

Жами:


      

184,5

22,0

102,0

51,5

360,0


2002 йил

30 июль


Маданият ишлари вазирлиги (2002 йилда реставрация ишлари учун белгиланган маблағлар доирасида - 400,0 млн. сўм; Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан - 400,0 млн. сўм; Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан - 60.0 млн. сўм; Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасидан - 20,5 млн. сўм; ЮНЕСКО ва бошқа ҳомийлик маблағлари - 100,0 млн. сўм)


2.


Доруттиловат мажмуаси (ХII - ХIV аср):

- "Кўк гумбаз" масжидини муҳандислик жиҳатдан мустаҳкамлаш;

- масжид айвонлари (галереялар)ни таъмирлаш;

- масжид ички (интерьер) безакларини таъмирлаш;

- масжид ташқи безакларини таъмирлаш;

- гумбази Саидон мақбараси ички (интерьер) безакларини таъмирлаш;

- Шайх Шамсиддин Кулол мақбарасини таъмирлаш;

- хужраларни таъмирлаш;

- мажмуа ҳовлисини ободонлаштириш ва оҳактош билан қоплаш

Жами:


      

57,0

27,0

51,5

24,0

35,0

18,0

10,5

27,5

250,5


2002 йил

20 сентябрь


3.


Доруссаодат мажмуаси (XIV аср):

- Жаҳонгир мақбарасини таъмирлаш;

- Жаҳонгир мақбарасининг ички безакларини таъмирлаш;

- Ҳазрати Имом масжидини таъмирлаш;

- мажмуа ҳудудини оҳактош билан қоплаш ва ободонлаштириш, консервация қилинган пойдеворларни таъмирлаш;

- Доруттиловат ва Доруссаодат мажмуалари оралиғидаги майдонни илмий ўрганиш ва ободонлаштириш

Жами:


     

126,3

27,2

23,0

46,5

27,0

250,0


2002 йил

25 август


4.


Чорсу савдо гумбази (XVI аср):

- обидани таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш

Жами:


40,0

40,0


2002 йил

30 май


5.


Чубин мадрасаси (XVI аср):

- Чубин мадрасасини таъмирлаш ва ободонлаштириш

Жами:


80,0

80,0


2002 йил

5 август



Ҳаммаси:


980,5



Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 29 мартдаги

102-сон қарорига

4-ИЛОВА



Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлаш

муносабати билан шаҳардаги қурилиш, ободонлаштириш

ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари

Т/р


Бажариладиган ишлар тури


Хара-

жатлар

(млн. сўм)


Бажариш

муддати


Бажариш учун масъуллар

(буюртмачилар ва маблағ

билан таъминлаш манбалари)

1.


1200 ўринли йиғма амфитеатр қуриш


200,0


2002 йил

сентябрь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (вилоят учун мўлжалланган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимити ҳисобидан)


2.


Темир йўл бекати биносини таъмирлаш ва унинг атрофини ободонлаштириш


50,0


2002 йил

август


"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси (Компания маблағи ҳисобидан)


3.


"Шаҳрисабз" меҳмонхонасини халқаро андозаларга мувофиқ таъмирлаш


450.0


2002 йил

сентябрь


"Ўзбектуризм" миллий компанияси (Компания маблағи ҳисобидан)


4.


Шаҳрисабз Ипак йўли кўчаси остидан ўтган магистрал ичимлик ва оқова сув қувурини тўлиқ алмаштириш (8 км)


300,0


2002 йил

сентябрь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Вилоят "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси ҳисобидан)


5.


Шаҳрисабз-Китоб магистрал газ қувури тармоғини реконструкция қилиш


700,0


2002 йил

сентябрь


"Ўзтрансгаз" компанияси (Компания маблағи ҳисобидан)


6.


Хелак каналининг шаҳар ҳудудидан ўтувчи қисмида қайта тиклаш ишларини бажариш


166,0


2002 йил

август


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (вазирлик маблағлари ҳисобидан)


7.


Шаҳар марказига элтувчи ва айланма йўлни кенгайтириш


лойиҳага

мувофиқ


2002 йил

август


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Ўзавтойўл" давлат концерни (Концерн маблағи ҳисобидан)


8.


Шаҳарнинг электр тармоқларига қарашли ёпиқ сузиш бассейни қурилишини ниҳоясига етказиш


50,0


2002 йил

сентябрь


"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси (Компания маблағи ҳисобидан)


9.


"Коба" карвонсаройини "Усто" ҳунармандлар бирлашмасига бериш, уни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш


10,0


2002 йил

июль


Маданият ишлари вазирлиги, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги (маҳаллий бюджет, ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига)


10.


Чубин мадрасаси ёнидаги бинони шаҳар музейига мослаб реконструкция қилиш ва жиҳозлаш


80,0


2002 йил

август


Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги (маҳаллий бюджет, ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига)


11.


Автошоҳбекат биносини таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш


20,0


2002 йил

август


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (маҳаллий бюджет, ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига)


12.


Шаҳарнинг тарихий қисмини автомобилларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш ва у ердаги асосий йўлнинг икки ёнидаги бинолар фасадларини таъмирлаш ва ободонлаштириш


250,0


2002 йил

август


Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги (ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига)


13.


Амир Темур майдонини ободонлаштириш ва у ерда болалар учун дам олиш боғи барпо этиш


550,0


2002 йил

сентябрь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги (маҳаллий бюджет, ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига)


14.


Марказий бозорни таъмирлаш


55,0


2002 йил

август


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Бозорлар уюшмаси маблағлари ҳисобига)


15.


Шаҳарда ҳар бири 5 минг куб метр сиғимли 2 та сув тўплаш иншооти қуриш


79.0


2002 йил

сентябрь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (маҳаллий бюджет, ҳомийлик маблағлари ҳисобига)



Жами:


2960,0

































Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск