Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (янги таҳрирда) (АВ томонидан 14.03.2002 й. 1110 сони билан рўйхатга олинган 14.01.2002 й. МВ 10-сон, ДСҚ 2000-16-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 14 мартда 1110-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг

2002 йил 14 январдаги

10, 2002-16-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Жисмоний шахслар даромадига солинадиган

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга

тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

(Янги таҳрирда)


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ  хизмати тўғрисида"ги қонуни 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Йўриқнома қоидалари жисмоний шахсларнинг қатъий солиқ тўлашни назарда тутадиган тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларига татбиқ этилмайди.



I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Агар Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси ҳисобланган халқаро шартномалар билан жисмоний шахслар даромадига солиқ солишнинг мазкур Йўриқномадагидан фарқланадиган бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартномалар қоидалари қўлланилади.



II. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ТЎЛОВЧИЛАР


2. Молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёхуд тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қаралади.


4. Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек ундан ташқаридаги фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича солиқ солинади.

Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадлар бўйича солиқ солинади.


III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


5. Мазкур Йўриқномага мувофиқ белгиланадиган жами йиллик даромад солиқ солиш объекти ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи суммалари Ўзбекистон Республикасида солиқни тўлашда Ўзбе-кистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинади.

Ҳисобга олинадиган суммаларнинг миқдори жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасидан ошмаслиги лозим.



IV. ЖАМИ ЙИЛЛИК ДАРОМАД


7. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадига солиқ тўловчи олиши лозим бўлган (олган) ёки текинга олган пул ёхуд бошқа маблағлар, шу жумладан:

меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар;

жисмоний шахсларнинг мулкий даромади;

жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромад киради.


8. Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномаси бўйича қилинган ишлардан ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича оладиган даромадлари киради.

Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга қуйидагилар ҳам киради:

а) ходимларга сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати билан бундай товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш нархи ёки уларнинг таннархи ўртасидаги манфий фарқ;

б) юридик шахс (иш берувчи) томонидан ўз фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, ходимларнинг чиқимларини қоплаш учун қилинган харажатлар;

в) ходим иш берувчига тўлаши керак бўлган, иш берувчининг қарори билан ҳисобдан чиқарилган қарз суммалари;

г) иш берувчи ўз ходимларининг ҳаёти ёки соғлиғини ихтиёрий суғурталаш бадалларини тўлаш учун қилган харажатлар;

д) иш берувчининг жисмоний шахсдан ушлаб қолиниши керак бўлган тўловлар юзасидан тўлаган суммаси;

е) иш берувчининг ўз ходимларининг бевосита ёки билвосита даромадларини ташкил этадиган бошқа харажатлари.

Бундай харажатларга юридик шахснинг ўз ходими тўлаши лозим бўлган, аммо ушбу юридик шахс томонидан тўланган маблағлар киради.

Масалан, коммунал хизматлар, тураржой учун тўлов, давлат пенсиясига қўшимча тўлов, йўл чипталари қиймати (хизмат сафарлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларидан ташқари. Бунда ишлари хизмат сафарлари билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадларда уларга бир ойлик йўл карточкалари сотиб олиб бериладиган ходимлар рўйхати, уларнинг фаолият тури, уларнинг харид қилиш мақсадлари иш берувчининг буйруғи (фармойиши)га мувофиқ белгиланади), овқатланиш учун қўшимча тўловлар суммаси, газета ва журналлар обунаси суммаси, туристик йўлланмалар, спорт секцияларига абонементлар ва шунга ўхшаш бошқа харажатлар учун тўлов.


9. Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадига олинган фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан келадиган даромадлар киради.


10. Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадга товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган, якка тартибда амалга оширилаётган бошқа фаолиятдан келадиган барча тушумлар ушбу даромадни топиш билан боғлиқ харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмалар чегириб ташланган ҳолда киради.



V. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ СОЛИҚ

СОЛИНАДИГАН ДАРОМАДИДАН ЧЕГИРМАЛАР


11. Фуқаронинг асосий иш жойи бўлиб меҳнат дафтарчаси юритиладиган корхона, муассаса ва ташкилот ҳисобланади.


12. Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадни аниқлаш мақсадида чегириб ташланиши лозим бўлган харажатлар, мажбурий тўловлар, харажатлар ва ажратмаларни аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



VI. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ


13. Жисмоний шахсларнинг иш ҳақлари, мукофот пуллари ва бошқа даромадлари суммаларидан солиқ, агар мазкур бўлимда бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги миқдорда ундирилади:

Жами даромад миқдори

Солиқ суммаси

Энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда


Даромад суммасининг 13 фоизи


Энг кам иш ҳақининг беш бараваридан (+1 сўм) ўн бараваригача миқдорда


Беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган суммадан 18 фоиз


Энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан (+1 сўм) ва ундан юқори миқдорда


Ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган суммадан 25 фоиз


Солиқ солиш мақсадлари учун энг кам иш ҳақининг миқдори йил бошидан эътиборан ортиб борувчи якун тарзида ҳисобланади (йил бошидан тегишли давр учун энг кам иш ҳақининг ойлик миқдорлари суммаси).


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар учун қатъий солиқ суммасини белгилаш йўли билан алоҳида солиқ солиш тартибини белгилашга ҳақли.


15. Норезидент жисмоний шахсларнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасидаги манбадан олган даромадларига уларни тўлаш манбаида чегирмаларсиз, қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади:

дивиденд ва фоизлар - 10 фоиз;

хатарни суғурталаш ёки қайта суғурталашга тўланган суғурта мукофотлари - 10 фоиз;

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ўртасида ҳаракат қатновида халқаро алоқа учун телекоммуникациялар ёки транспорт хизматлари (фрахтдан даромадлар) - 6 фоиз;

роялти, ижарадан келган даромадлар, хизматлар кўрсатишдан келган даромадлар, шу жумладан бошқарув бўйича хизматлар, маслаҳатларга оид ва бошқа даромадлар - 20 фоиз;

Норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси ташқарисида ишларни бажариш, хизматларни кўрсатишдан олган даромадлари Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларга киритилмайди;

Тўлов манбаида солиқ солиш, тўлов Ўзбекистон Республикаси ичида ёки ундан ташқарида амалга оширилганидан қатъи назар, қўлланилади.


16. Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга 10 фоизлик ставка бўйича тўлов манбаида солиқ солинади.

Бунда солиқ солиш мақсадида дивидендларга акциялар бўйича ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектнинг устав сармоясида улушбай иштирокидан келадиган даромадлар киради. Фоизларга депозит қўйилмалар, қарз мажбуриятлари ва бошқа қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар киради.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон рўйхатларига киритилган ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир шароитли ишларда банд бўлган ходимларнинг даромадларига мазкур Йўриқноманинг 13-бандида қайд этилган ставкалар бўйича солиқ солинади. Бунда юқорида айтиб ўтилган фуқаролар тои-фаларидан даромад солиғи олиш даражаси 25 фоиздан ошмаслиги лозим, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган қарори билан тасдиқланган 1-сон рўйхатнинг 3-қисми ҳамда 2-сон рўйхатнинг 1-қисмида қайд этилган ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадидан солиқ олиш даражаси 20 фоиздан ошмаслиги лозим.

Ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир шароитли ишларда банд бўлган ходимларнинг даромадларига солинадиган солиқни  ҳисоблаб чиқариш мазкур Йўриқноманинг 1а-сон иловасидаги тартибга мувофиқ амалга оширилади.

18. Ноқулай табиий-иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча тўловларга (иш стажига устамалар, баланд тоғлик, дашт ва сувсиз туманлардаги ишлар учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловларга) энг кам ставка бўйича солиқ солинади.


19. Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда дивидендлар ва фоизлар бўйича даромадлар, шунингдек мазкур Йўриқноманинг 18-бандида назарда тутилган қўшимча тўловлар жами даромад таркибидан ҳисобдан чиқарилади.



VII. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


20. Солиқ солинадиган даромадга қуйидагилар киритилмайди:

а) меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган, энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасидаги ишдан бўшатиш нафақаси, давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат ижтимоий таъминоти бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақалари бундан мустасно), шунингдек хайрия ва экология жамғармалари маблағларидан фуқароларга пул ва натура шаклида бериладиган нафақалар ва бошқа ёрдам турлари.

Бунда энг кам иш ҳақи ҳисоби учун меҳнат шартномаси тўхтатилган кунда амал қилган (охирги ишлаган кундаги) ойлик энг кам иш ҳақининг миқдори қабул қилинади;

б) олинадиган алиментлар;

в) олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ҳамда ҳунар-техника ўқув юртлари ҳамда улар базасида ташкил этилган бизнес мактаблари, шу жумладан олий ва ўрта диний ўқув юртлари томонидан ўз талабаларига ва ўқувчиларига тайинланадиган стипендиялар, шунингдек хайрия ва экология жамғармалари маблағларидан таъсис этиладиган стипендиялар;

д) давлат пенсиялари, шунингдек уларга устамалар;

е) шахслар қон топширганлик учун, донорликнинг бошқа турлари учун, она сути топширганлик учун оладиган суммалар, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари қон йиғиб топширганликлари учун оладиган суммалар;

ж) майиб бўлиш ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши билан боғлиқ ҳолда, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги муносабати билан кўрилган зарарни қоплаш юзасидан олинадиган суммалар;

з) фуқароларнинг хорижда ишлашга юборилиши муносабати билан давлат бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотлардан чет эл валютасида оладиган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар, қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида;

и) жисмоний шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи асосида ўзларига қарашли бўлган мол-мулкни сотиш натижасида оладиган суммалари, тадбиркорлик фаолияти доирасида амалга ошириладиган мол-мулкни сотиш натижасида оладиган даромадлардан ташқари;

к) шахсларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликда етиштирган қорамол, қуён, нутрия, балиқ, паррандаларни ҳам тирик ҳолатда, ҳам уларни сўйиб маҳсулотларини хом ва қайта ишланган ҳолда, шунингдек асаларичилик маҳсулотларини ва бундай хўжаликда етиштирилган табиий ёки қайта ишланган деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олган даромадлари суммаси. Фуқарода шахсий ёрдамчи хўжалик мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимия-ти органлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси билан тасдиқланади;

л) бир йил мобайнида юридик шахслардан олинган энг кам иш ҳақи миқдорининг олти бараваригача бўлган суммадаги қимматли совғалар қиймати, шунингдек халқаро ҳамда республика танлов ва мусобақаларида олинган соврин буюмлар қийматининг суммаси;

м) мерос қилиб қолдириш ва ҳадя қилиш натижасида олинган суммалар ва мол-мулк қиймати, фан, адабиёт ва санъат асарлари муаллифларининг меросхўрлари (ҳуқуқий ворислари) оладиган муаллифлик ҳақи суммалари бундан мустасно;

н) давлат заёмларининг облигациялари ва лотереялар бўйича ютуқлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар;

о) фуқароларнинг суғурта бўйича оладиган суммалари;

п) бир йил мобайнида берилган моддий ёрдам суммалари:

табиий офатлар, бошқа фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари - тўлалигича;

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзолари вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари - энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;

бошқа ҳолларда - энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда;

р) депозит сертификатлар бўйича даромадлар, банклардаги омонатлар ва давлат хазина мажбуриятлари бўйича фоизлар ва ютуқлар;

с) фуқароларнинг иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадларининг давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини сотиб олишга йўналтирилган суммалари, шунингдек ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдани устав фонди (капитали)ни кўпайтиришга йўналтиришда олинган қўшимча акциялар қиймати ёки акциялар номинал қийматининг кўпайиши кўринишида олинган даромадлар, дивидендлар кўринишида олинган ҳамда дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (капиталига) йўналтирилган даромадлар. Мазкур мол-мулк сотилганида илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади.

Жисмоний шахслар мазкур имтиёз ҳуқуқига эга бўлган пайтдан бошлаб юридик шахс мазкур ҳуқуқ юзага келган санадан бошлаб 15 кун давомида яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органига мазкур жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилган маълумотларни тақдим этади;

т) патент эгаси бўлган жисмоний шахснинг (лицензиарнинг) саноат мулки объектларидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишдан ёки фойдаланиш бошланган санадан эътиборан амал қилиш муддати доирасида уларга лицензиялар сотишдан, шунингдек лицензиат саноат мулки объектларидан фойдалана бошлаган санадан эътиборан ушбу фойдаланишдан олган даромади суммаси:

ихтиролар ва селекция ютуғидан - беш йил давомида;

саноат намунасидан - уч йил давомида;

фойдали моделдан - икки йил давомида;

у) болалар лагерлари ва бошқа соғломлаштириш лагерларига, ота-оналарнинг болалари билан дам олишига махсус мўлжалланган санаторий-курорт муассасаларига бориш учун болалар ва ўсмирларга бериладиган йўлланмалар қийматини, шунингдек ўз ходимларининг амбулатория ёки стационар тиббий хизматдан фойдаланиш қийматини тўлиқ ёки қисман компенсациялаш тартибида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўз ходимларига ёки улар учун тўлаган суммалар. Кўрсатиб ўтилган тўловлар жумласига ногиронларнинг соғломлаштириш ва санаторий-курорт муассасаларига берилган йўлланмалари қийматини, даволаниш ва тиббий хизматдан фойдаланиш, ногиронликнинг олдини олиш мақсадида техника воситалари сотиб олиш учун ҳамда ногиронларнинг саломатлигини тиклаш учун қилинган харажатларни тўлиқ ёки қисман тўлаш тартибида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тўлаган суммалар ҳам киради;

ф) амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасидаги товон тўловлари, меҳнат шартномасини бекор қилиш пайтида фойдаланилмаган таътил учун бериладиган товон пуллари бундан мустасно.

х) вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришдан олинган даромадлар, башарти бундай ишлар Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида амалга оширилаётган бўлса;

ц) хусусий корхона ва фермер хўжалиги томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин хусусий корхона мулкдори ва фермер хўжалигининг бошлиғи ихтиёрига келиб тушадиган фойда суммаси;

ч) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган пул мукофотлари ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати;

ш) Олимпия ўйинларида ва бошқа халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофотлари;

э) жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, улар бўйича фоизли даромадлар, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари.

ю) юридик шахс томонидан ўз ходими ҳаётини узоқ муддатли суғурталаш шартномаси бўйича тўланган суғурта мукофоти суммаси.

Мол-мулкни суғурталаш ва (ёки)

...
Время: 0.1528
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск