Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.1992 й. ПФ-425-сон "Тошкент шаҳар пассажир транспортини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.06.1992 й.

N ПФ-425



ТОШКЕНТ ШАҲАР ПАССАЖИР

ТРАНСПОРТИНИ БОШҚАРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Шаҳар автомобиль, электр пассажир транспорти ва метросининг ишини тубдан яхшилаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш мақсадида:


1. Тошкент трамвай-троллейбус ишлаб чиқариш бошқармаси, Тошкент метрополитени, Тошкент шаҳар пассажир транспорти бирлашмаси -"Ташгорпасстранс" негизида Тошкент шаҳар пассажир транспорти корхоналарининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат уюшмасини ташкил этиш тўғрисида юқорида зикр этилган транспорт тузилмалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳар пассажир транспорти корхоналарининг Давлат уюшмаси "Ташгорпасстранс" мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик мажмуи бўлиб, юридик шахс ҳуқуқига эга ва у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларига, уюшманинг Низомига амал қилади ва Тошкент шаҳар ҳокимияти билан ҳамжиҳатликда иш кўради.

Уюшма таркибига кирувчи транспорт корхоналарининг Тошкент шаҳар ҳокимига ҳисоб бериши сақлаб қолинсин.


3. Қуйидагилар Тошкент шаҳар пассажир транспорти корхоналари Давлат уюшмасининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:

барча турдаги пассажир транспортининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини муттасил яхшилаш, Тошкент шаҳрининг автомобиль, электр транспорти ва метросининг ишларини мувофиқлаштириш;

барча турдаги пассажир транспортини янада ривожлантириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ва турларини кўпайтириш, шунингдек меҳнат жамоаларининг ижтимоий шароитларини яхшилаш борасида чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти, тегишли идораларга қарашли бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириш;

тармоқда ягона техникавий сиёсатни ўтказиш, пассажир транспорти корхоналарини қайта тиклаш ва техника билан қайта қуроллантиришга кўмаклашиш, йўловчилар ташишни ва уларга хизмат кўрсатишни ташкил қилишда бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш.


4. Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни рўёбга чиқариш, шунингдек автомобиль ва электр пассажир транспорти ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш масалаларини қайта кўриб чиқиш борасидаги ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи қарорни ўн кун муддат ичида қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 8-сон, 298-модда























Время: 0.1451
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск