язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2011 й. 84-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг таркибий бўлинмаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2011 й.

N 84


ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ ҲАМДА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ,

ШУНИНГДЕК ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ЮЗАСИДАН

ТАШАББУС КЎРСАТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

МАСЪУЛ ЙИРИК КОРХОНАЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон, "2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида" 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сон, "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Инвестиция дастури тўғрисида" 2010 йил 29 декабрдаги ПҚ-1445-сон қарорларининг ва ҳар йили қабул қилинадиган инвестиция ҳамда маҳаллийлаштириш дастурларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, илғор технологияларга асосланган модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш ва уларни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг таркибий бўлинмаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда бошқа ташкилотларга, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарга қуйидагиларни ўз ичига олувчи, илғор технологияларга асосланган модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш ва уларни амалга оширишнинг тизимли жараёнини таъминлаш топширилсин:

ишлаб чиқаришларнинг замонавий технологияларни жорий этишнинг зарурлиги юзасидан техник аудитини ўтказиш, унинг натижаларига кўра асбоб-ускуналарни ва технология жараёнларини модернизациялаш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш;

ишлаб чиқарилаётган ҳамда ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар номенклатураси бўйича доимий маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, уларнинг натижаларига кўра маҳсулотларнинг янги турларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш;

замонавий технологияларни ишлаб чиқувчи ва уларга эгалик қилувчи хорижий ташкилотларни аниқлаш, уларни модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича стратегик шерик сифатида жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш;

модернизациялаш ва тармоқларни, ташкилотларни ва йирик корхоналарни ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, лойиҳалар рўйхатини ва молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда маҳсулотларни чуқур маҳаллийлаштиришга йўналтирилган дастурларни ҳар йили янгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий ташкилотларни ривожлантириш ва модернизациялашнинг давлат ва тармоқ дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширишга стратегик шерик сифатида жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида улар билан тизимли иш олиб бориш;

ривожлантириш ва модернизациялашнинг давлат ва тармоқ дастурларига киритилган лойиҳаларнинг лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ишларини ташкил этиш;

лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ танлов (тендер) савдоларини ташкил этиш ва контрактлар тузиш ишларини мувофиқлаштириш;

лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;

инвестиция мухитини яхшилаш ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш.


2. 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек йирик корхоналарнинг раҳбарлари икки ҳафта муддатда:

ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш ва уларни амалга оширишга оид вазифаларни бажаришга қодир таркибий бўлинмалар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни ходимларнинг умумий сони доирасида ташкил этсинлар;

инвестиция бўлинмалари мавжуд бўлган тақдирда уларнинг тузилмасини ушбу қарор талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқсинлар;

мавжуд ва ташкил этилаётган инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаларини тегишли соҳада иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан бутласинлар.


3. Қуйидагилар:

Инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича таркибий бўлинма тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

Инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича бўлинманинг намунавий тузилмаси 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 мартдаги

84-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция

лойиҳаларини   комплекс    бошқариш    бўлинмаси

фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар,

шунингдек йирик корхоналар

РЎЙХАТИ


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1-1. Сув хўжалиги вазирлиги

2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

3. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


4. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


6. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

8. "Ўзчармсаноат" уюшмаси

9. "Ўзпахтасаноат" АЖ

10. Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмаси


11. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК

12. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси


13. Ўзбекистон фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концерни


14. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси


15. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси


16. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси


17. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси

18. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти

19. "Ўзшаробсаноат" АЖ

20. "Ўзбекистон металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамияти


21. Олмалиқ кон-металлургия комбинати


22. Навоий кон-металлургия комбинати


23. "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 мартдаги

84-сон қарорига

3-ИЛОВА



Инвестициялар департаментининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Департамент бошлиғи























































V










V





Инвестиция таклифларини, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими



Инвестиция лойиҳалари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги бўлими





























































V





V





V





V



Янги технологиялар, инвестиция таклифларини ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш шўъбаси


Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини мувофиқлаштириш шўъбаси

Тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, тендер савдолари ўтказилишини, контрактлар тузилишини, экспертизадан ва рўйхатдан ўтказилишини мувофиқлаштириш шўъбаси


Лойиҳалар амалга оширилиши, инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш



















  

        

Изоҳ:

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар марказий аппарати бошқарув ходимларининг тасдиқланган штатдаги умумий сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлганда, инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича таркибий бўлинма департамент шаклида ташкил этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 мартдаги

84-сон қарорига

4-ИЛОВА



Инвестициялар бўлимининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Бўлим бошлиғи
























































V










V





Инвестиция таклифларини, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш шўъбаси




Инвестиция лойиҳалари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги шўъбаси












  

Изоҳ:

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар марказий аппарати бошқарув ходимларининг тасдиқланган штатдаги умумий сони 50 нафардан кам бўлганда, инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича таркибий бўлинма бўлим шаклида ташкил этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 12-13-сон, 118-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 19-модда