ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 04.04.2002 й. 350-II-сон "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида"ги Конституциявий Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ

ҚОНУНИ

04.04.2002 й.

N 350-II



РЕФЕРЕНДУМ ЯКУНЛАРИ ҲАМДА ДАВЛАТ

ҲОКИМИЯТИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИНИНГ

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Қонуннинг асосий вазифалари


Ушбу Қонун "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолда 2002 йил 27 январь куни ўтказилган ҳамда икки палатали парламент тузиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини ўзгартириш тўғрисидаги икки муҳим масала бўйича қарор қабул қилган, шунингдек, демократик ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш йўлини тасдиқлаган умумхалқ овоз бериши натижаларидан келиб чиқадиган асосий янги қоидаларни ва амалдаги қонунчиликка киритиладиган ўзгартишларни белгилайди.

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моддаларига, шунингдек, амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш учун асос ҳисобланади.


2-модда. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш

ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришга

доир қонунчиликни такомиллаштиришнинг

асосий принциплари

Бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий, очиқ демократик давлат барпо этишни ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришни бош мақсад қилиб белгилаган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шунингдек референдумда билдирилган халқ иродасига асосланган ҳолда қонунчиликни такомиллаштиришга доир ишларнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонун устуворлигини, ҳокимият қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд тармоқлари ўртасида мувозанатни, улардан ҳар бирининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш;

халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари асосида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш;

сиёсий ҳаётнинг, давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини изчил эркинлаштириш;

нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа демократик институтлари янада мустаҳкамланиши ҳамда ривожлантирилиши учун кафолат ва шароитларни таъминлаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва давлат ҳокимияти марказий органларининг ваколатларини жойлардаги бошқарув органларига босқичма-босқич ўтказиш, ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизликни таъминловчи тузилмалар фаолияти устидан жамоат назорати механизмини шакллантириш ва кучайтириш.



3-модда. Ўзбекистон Республикасида

сайловларни ўтказиш муддатлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда - октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси - қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг олий давлат вакиллик органи бўлиб, икки палатадан - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (қуйи палата)дан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палата)дан иборат бўлади (бундан буён матнда тегишли равишда Қонунчилик палатаси ва Сенат деб юритилади).


5-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий мажлисининг қонунчилик палатаси

Қонунчилик палатаси кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган бир юз эллик нафар депутатдан иборат.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қонунчилик палатасининг депутати бўлиши мумкин.

Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати - беш йил.



6-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий мажлисининг сенати


Сенат ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) таркиб топади.

Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - тўрт кишидан сайланадилар. Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар сайланганидан сўнг бир ой ичида улар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Сенатнинг тўққиз нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ва алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сенат аъзоси бўлиши мумкин.

Сенатнинг ваколат муддати - беш йил.


7-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий мажлиси палаталарининг

ишини ташкил этиш


Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади. Қонунчилик палатасининг депутатлари ўз ваколатлари даврида илмий, педагогик ва ижодий фаолиятдан ташқари бошқа турдаги ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.

Сенат иши вақти-вақти билан чақириладиган Сенатнинг ялпи мажлислари ҳамда қўмиталари (комиссиялари) мажлисларидаги сенаторларнинг фаолиятига асосланади.

Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Қонунчилик палатасининг депутати ва Сенат аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ваколатлари ҳамда фаолият кўрсатиш тартиби, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Сенат аъзоларининг мақоми қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


8-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ваколат муддати

Умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддати - етти йил.


9-модда. Қонунни қабул қилиш


Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқуллангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилинган тақдирда юридик кучга эга бўлади.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилади. Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, бир неча ўқишда кўриб чиқади.

Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун Сенатга қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборилади.

Қонун Сенат томонидан олтмиш кун ичида кўриб чиқилади ва маъқулланган тақдирда, имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кундан кечиктирмай юборилади.

Агар Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

Сенат томонидан рад этилган қонун Қонунчилик палатасига қайтарилади. Агар Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади.

Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун келишув комиссиясини тузишлари мумкин. Комиссияда келишувга эришилса, қонун Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Бу ҳолда қонун одатдаги тартибда қабул қилинади ва маъқуллаш учун Сенатга юборилади.

Қонунлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш йўли билан қабул қилиниши мумкин.

Қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, киритиш ва муҳокама қилиш тартиботи Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг регламентлари билан тартибга солинади.


10-модда. Қонунни имзолаш ва эълон қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни олтмиш кун ичида имзолайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қайтадан муҳокама қилиш ва овоз беришни ўтказиш учун қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли. Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.

Имзоланган қонун қонунда белгиланган тартибда эълон қилиниши керак.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Халқ сўзи", 2002 йил 12 апрель


“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2002 й., 7-сон, 47-модда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 2002 йил, 4-5-сон, 60-модда






























Время: 0.2166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск