Моҳир тахлам
Моҳир тахлам/ Қонунчиликдаги янгиликлар шарҳи. Қонун ижодиёти/ Нафақа таъминоти соҳасидаги ислоҳотларнинг шарҳлари (НМ, 10-сон, 2011 йил 15 март)Полный текст документа доступен в платной версии.
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
ПЕНСИОНЕРЛАР УЧУН ЯНГИ ҚОИДАЛАР
Пенсия таъминоти соҳасидаги ислоҳотлар 2009 йил охиридаёқ, Президентнинг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони қабул қилинганда бошланган эди. Мазкур ҳужжат билан пенсиялар, шунингдек ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш, молиялаштириш, уларнинг тўланишини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларига топширилган. Улар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимига кирадиган собиқ ижтимоий таъминот бўлимлари базасида ташкил этилган эди. Тегишинча, фуқароларнинг пенсия таъминоти ва тиббий-меҳнат экспертизасига оид масалаларнинг бутун мажмуи ҳам, шунингдек мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш Молия вазирлигининг ваколатларига киритилди.
- 2010 йилда ушбу соҳага ўзгартишлар киритган бир қанча ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, 2010 йил 20 майдаги ЎРҚ-247-сон Қонун билан "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга (бундан кейин - Пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонун) киритилган ўзгартишларга мувофиқ, 2010 йил 1 июлдан бошлаб пенсияларга ЭКИҲнинг 30%и миқдоридаги устама вафот этиши хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва қайта никоҳ қурмаган бевалари (бева эрлари)га ҳам берилади.
- 2010 йил 1 январдан бошлаб эса фуқ
...

