ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2011 й. 80-сон "Адлия органларида махсус "ишонч телефони" ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2011 й.

N 80


АДЛИЯ ОРГАНЛАРИДА МАХСУС

"ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ" ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурини бажариш юзасидан ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2011 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун телефон алоқасининг махсус линияси (кейинги ўринларда "ишонч телефони" деб аталади) ташкил этилсин.

Белгилансинки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг:

давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан, назорат органлари ва лицензияловчи органлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан;

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур рухсат берувчи ҳужжатлар беришнинг белгиланган муддатлари ва тартибига риоя қилинмаслиги масалалари бўйича;

уларга кредит ва молия ресурслари беришнинг ноқонуний рад этилиши ёки бериш тартиб-қоидаларининг асоссиз чўзиб юборилиши юзасидан;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсири, шунингдек бошқа масалалар бўйича мурожаатларини олиш, умумлаштириш ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш "ишонч телефони"ни ташкил этишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.


2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ваколатлар берилсин:

"ишонч телефони" орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан тушаётган мурожаатларни умумлаштириш ҳамда белгиланган тартибда моҳиятан кўриб чиқиш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан "ишонч телефони" орқали тушаётган мурожаатлар бўйича ташкилотлардан зарур маълумотлар ва материалларни талаб қилиш, шунингдек тегишли мурожаатлар бўйича мулоҳазаларни аниқлаш учун ташкилотларга сўровлар юбориш;

қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши аниқланган ҳолларда ташкилотларга кўрсатилган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини, кўриб чиқиш натижалари бўйича асосли жавоб беришни талаб қилган ҳолда, тааллуқлилигига кўра ташкилотларга юбориш.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномалари бажарилмаганлиги ва зарур даражада бажарилмаганлиги учун ташкилотларнинг раҳбарлари шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, адлия органларининг тақдимномалари бажарилмаган ва зарур даражада бажарилмаган тақдирда ташкилотларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги кўп каналли "ишонч телефони"ни ташкил этиш учун алоҳида алоқа линияси ажратишда адлия органларига зарур ёрдам берсин ва унинг узлуксиз ишлашини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

тушган мурожаатларни, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижаларини, шу жумладан, тегишли ташкилотларнинг жавобларини ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тушган мурожаатлари, улар бўйича кўрилаётган чоралар, шунингдек тақдимномаларнинг тегишли ташкилотлар томонидан бажарилмаслигининг аниқ ҳолатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда таҳлилий ахборот киритсин;

Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда "ишонч телефони" ташкил этилганлиги аҳоли эътиборига етказилишини ҳамда "ишонч телефони" орқали тушаётган мурожаатлар ва шикоятлар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг кенг ёритилишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 12-13-сон, 117-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 18-модда


























Время: 0.1859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск