ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2011 й. 88-сон "Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2011 й.

N 88


ЎЗБЕКИСТОН КАТТА ТЎҒОНЛАР

МИЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Катта тўғонлар халқаро комиссияси билан ҳамкорликни ташкил этиш ва унда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси (кейинги ўринларда Миллий қўмита деб аталади) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Миллий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг катта тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги манфаатларини, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича нуқтаи назарини илгари суриш;

бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, бошқа мамлакатлар миллий қўмиталари билан илмий, техникавий ахборотлар ва бошқа ахборотлар алмашиш йўли билан тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, катта тўғонлар соҳасидаги энг янги илмий ва амалий ахборотларни тарқатиш;

Катта тўғонлар халқаро комиссияси ва унинг доимий ишчи гуруҳлари таркибига етакчи мутахассислар ва олимларни йўллаган ҳолда уларнинг ишида иштирок этиш, Катта тўғонлар халқаро комиссиясининг халқаро конгрессларини, минтақавий конференцияларини ва бошқа анжуманларини ташкил этишда кўмаклашиш.


3. Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - "Сувхўжаликназорат" инспекцияси) Миллий қўмитанинг ижро этувчи органи ҳисобланади;

Миллий қўмита фаолиятини молиялаштириш, шунингдек Катта тўғонлар халқаро комиссиясига Ўзбекистон Республикасининг бадалларини тўлаш харажатлари ҳар йили Давлат бюджетидан "Сувхўжаликназорат" инспекциясига ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Катта тўғонлар халқаро комиссиясига Ўзбекистон Республикасининг ушбу ташкилотга кириши тўғрисида белгиланган тартибда расмий мурожаатнома юборсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 мартдаги

88-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитасининг

ТАРКИБИ

                  

Хамраев Ш.Р.

-

Сув хўжалиги вазири, миллий қўмита раиси

Эрназаров Н.Ш.

-

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг бошлиғи, миллий қўмита раисининг ўринбосари

Тургунов Д.А.

-

"Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Зокиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

Мўминов А.А.

-

Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари

Махмудов И.Э.

-

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори в.в.б.

Ахмедов А.И.

-

"Гидролойиҳа" акциядорлик жамиятининг директори

Нажимов М.Ф.

-

"Ўзсувлойиҳа" акциядорлик жамиятининг директори

Юсупов Б.А.

-

"UzGIP" масъулияти чекланган жамият раҳбари

Естифеева А.Г.

-

"Гидролойиҳа" акциядорлик жамиятининг лойиҳа бош муҳандиси

Дурматов Ж.Р.

-

Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация тизимларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

Мурадкабилов В.А.

-

Қурилиш вазирлигининг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизаси давлат унитар корхонаси бош директори

Примов Ш.А.

-

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг "Гидротехника иншоотларини диагностикаси маркази" ДУК бошлиғи

Хасанов Б.Б.

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг "Гидротехника қурилиши" факультети декани

Бакиев М.Р.

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг "Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари" кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор

Тошхўжаев А.У.

-

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг кафедра мудири

Ирисбоев З.А.

-

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари  миллий қўмита котиби

                        

Изоҳ: Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитасининг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, миллий қўмита таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 12-13-сон, 119-модда.


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2011 йил, 3-сон, 20-модда













































Время: 0.2109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск