Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2011 й. 89-сон "Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2011 й.

N 89


ЭТИЛ СПИРТИ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Алкоголли маҳсулотлар, ва биринчи навбатда, кичик ва хусусий бизнес субъектлари томонидан натурал винолар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи гуруҳи лицензиатлар томонидан натурал вино ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватлардан фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин ва даврий асосда Комиссияга таклифлар киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 мартдаги

89-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги

285-сон қарори билан тасдиқланган Этил спирти

ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш

фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 2-бандда:


а) "в" кичик бандга "таркибида спирт бўлган ярим тайёр маҳсулотлардан (дон маҳсулотларидан) тайёрланган спирт" сўзлари қўшилсин;


б) "д" кичик банддаги "мева-резавор мевадан" сўзлари "мева-резавор махсус мевадан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги "д-1" кичик банд қўшилсин:

"д-1) табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган)";


г) "ж" кичик бандга "виски" сўзи қўшилсин;


2. 7-бандда:


а) ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик қувватлардан камида 60 фоизга фойдаланилиши таъминланиши. Ушбу талаб фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналарга, шунингдек ишлаб чиқариш қувватлари лицензиатга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра фойдаланилмаган ҳолларда татбиқ этилмайди";


б) ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш ва ҳисобга олиш тизимини жорий этиш".


3. 9-бандда:

"в" кичик бандга "ушбу шарт фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналарга татбиқ этилмайди" сўзлари қўшилсин;

"г" кичик бандга қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Технология линиялари ва асбоб-ускуналари замонавий, янги ва белгиланган тартибда сертификатланган бўлиши керак";

"ж" кичик бандга "шунингдек фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналар" сўзлари қўшилсин;


4. 10-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик қувватлардан камида 60 фоизга фойдаланилишини таъминлаш (фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналар учун, ишлаб чиқариш қувватларининг даражаси мониторинг натижаларига кўра белгиланади). Ушбу шарт ишлаб чиқариш қувватлари лицензиатга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фойдаланилмаган ҳолларга татбиқ этилмайди".


5. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"37. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун қуйидаги миқдорларда давлат божи ундирилади:

а) қуйидагилар саноат асосида ишлаб чиқарилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баравари миқдорида:

ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари;

даражаси паст (пиводан ташқари) ва ўткир спиртли ичимликлар, дамламалар ва ликёрлар;

вино ичимликлари: ўткирлиги 4 ҳажмли фоиздан 8 ҳажмли фоизгача бўлган паст даражали ичимликлар, ўткирлиги 9 ҳажмли фоиздан 28 ҳажмли фоизгача бўлган ўткир ичимликлар;

б) қуйидагилар саноат асосида ишлаб чиқарилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида:

озиқ-овқат спирти, тозаланган спирт, шу жумладан, узум ва мева-резавор мевадан тайёрланган спирт;

коньяк ва кальвадос спирти, таркибида спирт бўлган ярим тайёр маҳсулотлардан (дон маҳсулотларидан) тайёрланган спирт;

коньяк (бренди), коньяк ичимликлари ва кальвадослар, бальзамлар, виски;

узум ва мева-резавор махсус мевадан ҳамда таркибида спирт бўлган ярим тайёр маҳсулотлардан тайёрланган винолар;

в) қуйидагилар саноат асосида ишлаб чиқарилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида:

шампан виноси, кўпикланадиган ва газли винолар;

узум ва мева-резавор мевадан тайёрланган спирт хом ашёси;

г) қуйидагилар саноат асосида ишлаб чиқарилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида:

узумдан (тозаланган ва тозаланмаган) ва мева-резавор мевадан, шунингдек таркибида спирт бўлган ярим тайёр маҳсулотлардан (дон маҳсулотларидан) тайёрланган виноматериаллар;

табиий ачиган вино (этил спирти қўшилмаган).

Лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағлари республика бюджетига ўтказилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 12-13-сон, 120-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 21-модда










































Время: 0.1870
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск