Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.03.2011 й. ПҚ-1514-сон "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2011 й.

N ПҚ-1514



"ЎЗУЛГУРЖИСАВДОИНВЕСТ" УЮШМАСИ

ТУЗИЛМАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА ФАОЛИЯТ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ички истеъмол бозорини тўлдириш ва аҳолини, биринчи навбатда қиш-баҳор даврида мева-сабзавот маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда уни экспортга етказиб беришни кенгайтириш мақсадида:


1. Мулк ва активлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги "Мулк-Инвест" ДУК балансида бўлган улгуржи ташкилотлар 1-иловага* мувофиқ "Ўзулгуржисавдоинвест" улгуржи савдо корхоналари Уюшмаси таркибига ўтказилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзулгуржисавдоинвест" Уюшмаси мазкур улгуржи ташкилотларни тегишли моддий-техника базаси, биринчи навбатда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ҳамда сақлаш учун зарур бўлган музлатиш камералари ва омборхоналари билан бирга топширилишини белгиланган тартибда амалга оширсин.


2. "Ўзулгуржисавдоинвест" улгуржи савдо корхоналари Уюшмаси қатнашчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2-иловага* мувофиқ республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалар уларнинг ҳудудий базалари тармоғи билан бирга уюшма таркибидан ихтиёрий равишда чиқиш, кейинчалик улар мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида фаолият олиб бориши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар:

"Ўзулгуржисавдоинвест" улгуржи савдо корхоналари Уюшмасининг ташкилий тузилмаси ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ;

бошқарув ходимларининг чекланган сони 25 нафар бўлган "Ўзулгуржисавдоинвест" улгуржи савдо корхоналари Уюшмаси ижро этувчи аппаратининг янги тузилмаси 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


4. Қуйидагилар "Ўзулгуржисавдоинвест" улгуржи савдо корхоналари Уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари деб белгилансин:

етиштирилган маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини, айниқса янги мева-сабзавот маҳсулоти, узум ва полиз маҳсулотини жамлаш ҳамда уларни экспортга етказиб беришни ташкил қилиш;

мева-сабзавот ва картошка маҳсулотларини фермер ҳамда деҳқон ҳўжаликларидан харид қилиш, уни пухта сақлаш ва қиш-баҳор даврида аҳолини ушбу маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш;

ички истеъмол бозори конъюнктурасини маркетинг жиҳатдан ўрганиш, хусусан қишлоқ жойлардаги, олис ҳамда етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларидаги чакана савдо тармоғини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаб туриш чора-тадбирларини амалга ошириш;

улгуржи ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этиш, тайёр озиқ-овқат товарлари ва янги мева-сабзавот маҳсулотлари учун ихтисослаштирилган омборхоналар қуришни, реконструкциялаш ва модернизация қилишни таъминлаш, уларни замонавий омбор, савдо ва музлатиш ускуналари билан жиҳозлаш;

уюшма таркибига кирувчи улгуржи базалар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашда уларга кўмаклашиш.


5. "Ўзулгуржисавдоинвест" Уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг қоидаларидан келиб чиққан ҳолда уюшманинг Уставига ва таъсис шартномасига ўзгартишлар киритсин, уларни тасдиқласин ва белгиланган тартибда рўйхатга олсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 6 мартдаги ПҚ-300-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда унинг 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқ ҳолга келтирилишини таъминласин.


8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 12-13-сон, 115-модда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2011 йил, 3-сон, 83-модда





























































Время: 0.1360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск