Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Молия вазирлигининг 8-сон, Марказий банк Бошқарувининг 1/2-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 23.02.2011 й. Қарори (АВ томонидан 07.04.2011 й. 1675-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.04.2011 й.

N 1675-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.02.2011 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.02.2011 й.

N 1/2


ҚАРОРИ



Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган

пахта ва ғалла етиштириш харажатларини

тижорат  банклари  томонидан  кредитлаш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2011 йил 17 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 13 мартдаги 30, 288-В-сонли қарори (рўйхат рақами 1675, 2007 йил 14 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 168-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

    





Қарорга

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган

пахта ва ғалла етиштириш харажатларини

тижорат  банклари  томонидан  кредитлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 апрелига қадар пахта хом ашёси қийматининг 25 фоизигача, 1 июлга қадар 50 фоизигача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизигача;

ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар ғалла қийматининг 30 фоизигача, 1 апрелга қадар 50 фоизигача ва 1 июнга қадар 60 фоизигача.".


2. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит миқдорини аниқлаш учун амалдаги ўртача харид нарх асос қилиб олинади.".


3. 5-бандда:

а) еттинчи хатбошидаги "СФУлар (сувдан фойдаланувчилар уюшмалари)" деган сўзлар "СИУлар (сув истеъмолчилари уюшмалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) саккизинчи хатбошидаги "(муддати ўтган ер солиғи. Муддатли ер солиғи тўловлари қонунчиликда белгиланган муддатларда тўланади)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

в) тўққизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"электр энергияси тўловларига;

уруғлик учун тўловларга;

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа зарурий эҳтиёжлари учун ҳам тўловлар амалга оширилиши мумкин. Бошқа зарурий эҳтиёжлар ҳисобидан пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ харажатларига, банк хизмати, хўжалик ва идора харажатлари, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш харажатлари, суғурта харажатлари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўланадиган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда фермер хўжаликлари уюшмаларини сақлаш харажатлари учун тўловлар амалга оширилиши мумкин.".


4. 6-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги корхонасининг бирор-бир харажат тури бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа рухсат этилган харажат турлари бўйича, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалашга ишлатилиши (минерал ўғит, кимёвий ёки биологик воситалар, ёқилғи мойлаш материаллари ва уруғлик материал харажатлари бундан мустасно) мумкин.

Агротехник тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган имтиёзли кредит ресурсларининг рухсат этилган харажат турлари бўйича мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари зиммасига юклатилади.".


5. 9-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Олдинги йилларда ажратилган имтиёзли кредитлар тўлиқ сўндирилгандан сўнг жорий йил ҳосили учун имтиёзли кредитлар берилади".


6. 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредитлар қайтишини таъминлаш мақсадида, тижорат банки давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришни молиялаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган имтиёзли кредитлар қайтарилиши бўйича ўзининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиши мумкин. Бунда, суғурта ташкилотлари томонидан тақдим этилган суғурта полиси кредит шартномасида белгиланган кредитнинг бутун қайтариш муддатига берилади. Суғурта ташкилоти билан келишилган суғурта пули тақдим этилаётган кредит миқдоридан кўп бўлмаслиги зарур.

Доимий равишда давлат буюртмасини ва тижорат банки олдидаги мажбуриятларини бажариб келаётган фермер хўжаликларига кредитлар қонунчиликда белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) ажратилиши мумкин.".


7. 14-банднинг "в" кичик банди қуйидаги мазмундаги "в", "г" ва "д" кичик бандлари билан алмаштирилсин:

"в) СИУлар (Сув истеъмолчилари уюшмалари), ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш учун биолаборатория ва биофабрикалар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар уларнинг махсус 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;

г) муқобил МТПлар томонидан кўрсатилган ва кўрсатиладиган техника хизматлари учун тўловларда, маблағлар уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади;

д) бошқа ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳамда эҳтиёт қисмлар учун тўловларда, маблағлар ушбу ташкилотларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.".


8. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Тижорат банклари тўловларнинг ссуда ҳисобварағидан мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларидаги мақсадлар ва агротехник меъёрлар бўйича амалга оширилишини назорат қилади. Тижорат банклари суғурта ташкилотлари ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича пахта ва ғалла экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатадилар".


9. 16-банддаги "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг" деган сўзлар "суғурта ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 17-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ўзагросуғурта" ДАСК бўлимларига" ва "Ўзагросуғурта" ДАСК бўлимлари" деган сўзлар тегишли равишда "суғурта ташкилотларига" ва "суғурта ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11. Қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. Давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитларни белгиланган мақсадлар бўйича йўналтиришга мансабдор шахсларнинг аралашуви қатъиян тақиқланади".


12. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросуғурта" ДАСК ҳамда Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 145-модда.

















































Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск