ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.03.2011 й. 93-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 29 мартдаги

93-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси адлия органлари

ва муассасалари ходимларининг мартаба

даражалари тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари бериш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси;

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси;

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси;

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси;

1-даражали адлия маслаҳатчиси;

2-даражали адлия маслаҳатчиси;

3-даражали адлия маслаҳатчиси;

1-даражали юрист;

2-даражали юрист;

3-даражали юрист.


3. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакасига мувофиқ олий юридик маълумот ёки бошқа олий маълумот мавжуд бўлган тақдирда, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига, шунингдек олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:

Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосарига


2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларига; Тошкент давлат юридик университети ректори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги департаментлари бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига

1-даражали адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директорига, Тошкент давлат юридик университети проректорларига; "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорига; Давлат хизматларини ривожлантириш маркази директорига; Интеллектуал мулк маркази директорига

2-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; юридик техникумлар директорларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" директорига; "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорининг ўринбосарларига

3-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларига; ФҲДЁ бўлимлари мудирларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; юридик техникум директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига

1-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; юридик хизмат кўрсатиш марказлари бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ архивлари мудирларига

2-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, юридик хизмат кўрсатиш марказлари бош юристконсультларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига; ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига

3-даражали юрист

-

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг катта маслаҳатчилари ва маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг етакчи ва катта маслаҳатчиларига; нотариуслар ёрдамчиларига; ФҲДЁ органларининг 2-тоифали инспекторларига

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси, 3, 2 ва 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиларининг мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилмаган лавозимларини 1-даражали адлия маслаҳатчиси ва унгача бўлган мартаба унвонларини бериш мақсадида мавжуд лавозимларга тенглаштиришга ҳақлидир.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мартаба даражалари қуйидагиларга ҳам берилади:

Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси юридик хизматлари ходимларига.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосарига, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосарига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг олий юридик маълумотга эга бўлган бошқарув ходимларига.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилига ва унинг бош мутахассисига илгариги иш жойида мартаба даражалари берилган бўлса навбатдаги мартаба даражалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

6. Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати:

3, 2, 1-даражали юристлар учун - 2,5 йилни;

3, 2, 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун - 4 йилни ташкил этади.

3, 2, 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасида бўлиш муддати белгиланмайди.


7. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари идоралари ҳамда давлат нотариати ходимларига 1-даражали давлат адлия маслаҳатчисигача ва 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасини эгаллаб турган лавозимига қарамасдан изчилликка ва мартабада бўлиш муддатига риоя қилмаган ҳолда мартаба даражаси беришга йўл қўйилади.


8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:

а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;

б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;

в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.


9. Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан кейин камида 6 ой ўтгач берилади.


10. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг бир мартаба даражаси белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.


11. Мартаба даражалари берилган ходимлар уларда умрларининг охиригача бўладилар ҳамда фақат Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларида ишлаш билан мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда, улардан маҳрум қилиниши мумкин.


12. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя иш қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун ходимларнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин улар эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.


13. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш мартаба даражаси бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади.


14. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати томонидан белгиланади.


15. Адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.

Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг лавозим маошларига қўшимча ҳақ бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек уларнинг фаолиятини молиялаштириш учун назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 134-модда.








































Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск