Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2011 й. 94-сон "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдони ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2011 й.

N 94



ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН

УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДОНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо соҳасида бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш ва рақобат муҳитини ривожлантириш, хусусий савдо корхоналари фаолиятини, аввало қишлоқ жойларда, фаоллаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг, "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари акциядорларининг "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компанияларини тугатиш, уларнинг таркибига кирган улгуржи ва чакана корхоналар келгусида ўз фаолиятини мустақил хўжалик юритувчи субъектлар сифатида амалга ошириши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компанияларининг раҳбарлари ҳудудий солиқ органлари, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, бошқа манфаатдор тузилмалар иштирокида бир ҳафта муддатда тугатиш комиссияларини ташкил этсинлар ҳамда "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компанияларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатсинлар, уларнинг улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш, тайёрлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардаги улушларини хусусий мулк этиб сотсинлар.


3. Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш учун иловага* мувофиқ таркибда Махсус комиссия тузилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ савдосида мулкчилик муносабатларини, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва монополиядан чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 24 мартдаги 125-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 135-модда






























































Время: 0.1388
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск