ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2011 й. 100-сон "Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.2011 й.

N 100


ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида" 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 1 апрелдаги

100-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини маблағ билан таъминлаш (тўлаш) тартибига қуйидаги мазмундаги 38-1-банд қўшилсин:

"38-1. Ўз бўлинмалари учун марказлаштирилган харидни амалга оширадиган бюджет ташкилотлари раҳбарлари давлат харидларини ташкил этиш ва самарали амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"товарлар (ишлар, хизматлар)нинг, шу жумладан, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарларнинг аукцион савдолари";


б) 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"биржа аъзолари-дилерлар биржа савдоларида улгуржи савдони фақат уларда улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжуд бўлганда амалга оширадилар";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"товар-хом ашё биржаларининг аукцион ва кўргазма-ярмарка савдони ташкил этишга харажатлари битишувлар иштирокчиларидан воситачилик йиғими олиш ҳисобига, шунингдек аукцион ва кўргазма-ярмарка савдо қатнашчиларига кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (реклама, ахборот, маслаҳат бериш, ўқув, ноширлик хизматлари ва шу кабилар) ҳисобига қопланади";


в) 4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ихтисослаштирилган ва минтақавий савдо майдонлари тармоғини кенгайтириш, шу жумладан, кўрсатиб ўтилган савдо майдонларини биржа, кўргазма-ярмарка ва аукцион савдоларининг электрон тизимига улаган ҳолда юридик шахсларни аккредитация қилиш йўли билан кенгайтириш бўйича чоралар кўриш".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархни шакллантириш жараёнини назорат қилиш";

олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"кичик бизнес субъектлари унда кенг иштирок этишини назарда тутадиган давлат харидларини амалга оширишда танлов ва тендер тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва уларни қўллашни кенгайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш";

ўн саккизинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўққизинчи-йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"давлат харидлари бўйича маълумотлар, шу жумладан, давлат харидлари бўйича бюджетдан маблағ олувчилар томонидан жойлаштириладиган буюртмалар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчилар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар бўйича маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш;

Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини амалга оширади";


в) 10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлардан зарур материалларни олиш;

давлат харидлари жараёни қатнашчиларидан кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталарга риоя этилишига тегишли бўлган ахборотларни сўраш";


г) 11-банднинг учинчи хатбошидаги "бюджетдан маблағ олувчилар томонидан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг сунъий кўпайтирилиши" сўзлари "давлат харидларини амалга оширишда, шу жумладан, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинганда нархларни ошириб юбориш мавжудлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 67-позиция қўшилсин:

  

"

67.

Риэлторлик фаолияти.

".

  


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 137-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 4-сон, 24-модда
















































Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск