ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Дафн этиш ва дафн иши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2011 й. 101-сон "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари хақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2011 й.

N 101


"ДАФН ЭТИШ ВА ДАФН ИШИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


"Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштиришга юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар;

ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 17-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


4. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда қабристонларни яхши сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабрлар устига ёдгорлик тошларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1986 йил 22 октябрдаги 515-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 10-сон, 44-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда қабристонларни яхши сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабрлар устига ёдгорлик тошларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1987 йил 14 июлдаги 291-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 7-сон, 41-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 15-банди.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 4 апрелдаги

101-сон қарорига

3-ИЛОВА



Замонавий архитектура-шаҳарсозлик

талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли

пунктларини ободонлаштириш ишларини

ташкил этиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш


Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари VI бўлимининг 7-параграфи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"7-§. Дафн этиш жойлари (қабристонлар)ни

сақлаш ва улардан фойдаланиш


41. Қабристонлар бевосита туман, шаҳар давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлади, уларни зарур ҳолатда сақлаш ва ободонлаштириш вазифаси уларга юкланади.

Қабристонларни ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга, дафн этиш хизматлари кўрсатишга доир бевосита фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этиладиган туманлар (шаҳарлар) ободонлаштириш бошқармалари (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармалари) томонидан амалга оширилади.

42. Қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур ҳолатда сақлаш, маблағларни харажатларнинг алоҳида моддаси бўйича ажратган ҳолда, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунда гўрковлар ва маросим хизматлари кўрсатувчи ходимлар таъминоти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича кўрсатиладиган пулли хизматлар учун аҳолидан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан ҳам фойдаланилади.

Қабристонларни ободонлаштириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида ҳашар йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Қабристонлар ҳудудини ободонлаштириш элементларига қабристонлар ҳудудини тўсиқ билан ўраш, дафн жойлари, яшил ўсимликлар, ўтиш жойлари, хиёбонлар, йўллар ва йўлкалар, хўжалик ҳовлилари, маъмурий бинолар ва ёрдамчи иморатлар, муҳандислик иншоотлари ва бошқалар киради.

Қабристонлар ҳудуди тўсиқлар билан ўралади ҳамда ўзаро йўллар ва хиёбонлар билан бўлинган, тартиб рақамлари қўйилган секторларга, участкаларга бўлинади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 138-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 4-сон, 25-модда

























































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск