ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2011 й. 104-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун тушаётган маблағлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2011 й.

N 104


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИГА БИОМЕТРИК ПАСПОРТЛАР,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТЛАРИ ВА

ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА БИОМЕТРИК

ҲАРАКАТЛАНИШ ҲУЖЖАТЛАРИ БЕРГАНЛИК УЧУН

ТУШАЁТГАН МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 23 июндаги ПФ-4117-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек кредитларга хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда биометрик паспортларни ишлаб чиқариш бўйича харажатларни қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун давлат божи суммасининг 40 фоизи миқдоридаги маблағлар Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушади;

б) Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушган маблағлар қатъий равишда мақсадли тартибда:

биометрик паспортлар, хорижга чиқиш биометрик паспортлари ва биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари буклетларини сотиб олиш;

биометрик ҳужжатларни персоналлаштириш жараёнида қўлланиладиган ва биометрик ҳужжатларнинг ажралмас қисми бўлган импорт сарфлаш материалларини сотиб олиш;

биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш учун импорт ускуна ва дастурий таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар сотиб олиш;

Давлат хизматлари марказларининг хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш ва бериш учун махсус асбоб ускуналар ва дастурий таъминот билан жиҳозлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун фойдаланилади;

хорижий пудратчилар ёки Ўзбекистон Республикасининг пудрат ташкилотлари томонидан ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва биометрик паспорт тизимининг дастурий таъминоти қийматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади;

в) Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғи календарь йил охирида республика бюджети даромадига ўтказилади.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 140-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 4-сон, 26-модда




























Время: 0.1823
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск