ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2011 й. 105-сон "2011-2015 йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2011 й.

N 105



2011-2015 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

САҚЛАШНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини айниқса қиш-баҳор даврида мева-сабзавот маҳсулотлари билан ишончли, кафолатли таъминлаш учун зарур бўлган замонавий совутиш ва омбор асбоб-ускуналари билан жиҳозланган сақлаш жойларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб беришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2011-2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури тасдиқлансин, у қуйидаги прогноз параметрларини ўз ичига олади:

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун 1, 1а, 1б ва 1в-иловаларга* мувофиқ янги совутиш камераларини қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун 2, 2а ва 2б-иловаларга* мувофиқ мавжуд совутиш камераларини модернизациялаш;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини 3, 3а, 3б ва 3в-иловаларга* мувофиқ қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни молиялаштириш.


2. Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун янги совутиш камералари қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилишнинг ушбу қарорда назарда тутилган прогноз параметрлари тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши учун "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари раҳбарларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига шахсий жавобгарлик юклансин.


3. Ушбу қарор билан тасдиқланган 2011-2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини бажариш ишларини мувофиқлаштириш учун 4-иловага** мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳга (Ш.М. Мирзиёев) қуйидаги функциялар юклансин:

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашнинг минтақалар бўйича ҳар йилги аниқ йўналтирилган рўйхатларини тасдиқлаш;

совутиш камераларини жойлаштириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш лойиҳаларини молиялаштириш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш, шунингдек тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилишини таъминлаш.

Ишчи гуруҳга, зарурат бўлганда, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш параметрларига тасдиқланган умумий кўрсаткичлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компанияларига, ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастури амалга оширилишида қатнашадиган корхоналар ва ташкилотларга зарур транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камералари қуриш учун зарур ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласинлар.


5. 2011-2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш доирасида олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ республикада ишлаб чиқарилмайдиган совутиш ва омбор асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва материаллар, ортиш ва тушириш техникаси божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) 2016 йил 1 январгача озод қилинсин.


6. Белгилансинки, "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари, Чора-тадбирлар дастури амалга оширилишида қатнашадиган корхоналар ва ташкилотлар совутиш камераларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситалар юзасидан янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш натижасида сақлаш жойлари фойдаланишга қабул қилинган пайтдан бошлаб уч йил муддатга мулк солиғи тўлашдан озод қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорда белгиланган солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унга амал қилиниши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашнинг прогноз параметрлари амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминласин ва таҳлилий материалларни ҳар чоракда Ишчи гуруҳга тақдим этсин.

Ишчи гуруҳ (Ш.М. Мирзиёев) ярим йиллик ва умуман йил якунлари бўйича 2011-2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот материалларини аниқ таклифлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



*) 1 - 3в-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

**) 4-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 14-сон, 141-модда.




































































Время: 0.1617
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск