ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Радиациявий хавфсизлик /

ЎзР 31.08.2000 й. 120-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 31.08.2000 й. 120-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 03.11.2022 й. ЎРҚ-800-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда матнининг олдинги таҳрири


Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида нормалаштириш қонунчиликда белгиланадиган тартибда тасдиқланадиган ҳамда рўйхатга олинадиган радиациявий хавфсизлик санитария нормалари ва қоидаларини, гигиена нормативларини, давлат стандартларини, қурилиш нормалари ва қоидаларини, меҳнат муҳофазаси қоидаларини, радиациявий хавфсизлик бўйича йўриқномага оид, услубий ва бошқа ҳужжатларни жорий этиш йўли билан амалга оширилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


радиоактив чиқиндилар - кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонун ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар; (ЎзР 13.04.2011 й. ЎРҚ-282-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)



3-модданинг олдинги таҳрири


3-модда. Радиациявий хавфсизлик

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.




ЎзР 10.09.2019 й. ЎРҚ-566-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-банд биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



22-банд тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади. (ЎзР 13.04.2011 й. ЎРҚ-282-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 29.08.2019 й. ЎРҚ-559-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги жамоат назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модданинг олдинги таҳрири


10-модда. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини

ишлатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш


Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлатиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш, улар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазалаш воситаларини яратиш ва тайёрлаш, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш белгиланган тартибда берилган лицензиялар асосида амалга оширилади.




ЎзР 13.04.2011 й. ЎРҚ-282-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-модданинг олдинги таҳрири


8-модда. Радиациявий хавфсизликни

таъминлаш соҳасидаги назорат


Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш назоратини ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар амалга оширади.

Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги жамоат назорати нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан амалга оширилади.

Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назоратни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.



14-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиация-гигиена паспортига ҳар йили радиация хавфсизлигини баҳолаш натижалари киритиб борилади.



22-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси амалга оширади. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни таҳриридаги қисм)





















































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск