ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 15.04.2011 й. ЎРҚ-283-сон "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.03.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.03.2011 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.04.2011 й.

N ЎРҚ-283



"ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ

ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ

СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 18 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-155-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 191-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 9-модда учинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


2) 12-модданинг тўртинчи қисми "суғурталовчининг" деган сўздан кейин "(суғурта агентининг)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 13-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар";

олтинчи - саккизинчи хатбошилари тегишинча еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 14-модданинг иккинчи қисмидаги "ваколатли ўз вакилларига" деган сўзлар "ваколатли ўз филиалларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 15-модданинг:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суғурта полиси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурталовчи суғурта қилдирувчининг аризасига кўра унинг дубликатини беради. Бунда суғурта қилдирувчи суғурталовчининг дубликатни бериш учун қилган харажатларини тўланган суғурта мукофоти суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлаши керак";

бешинчи қисми тўртинчи хатбошисидаги "вакилларининг", "вакилларнинг" деган сўзлар тегишинча "филиалларининг", "филиалларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 19-модданинг:

иккинчи қисми учинчи хатбошисидаги "вакилига" деган сўз "филиалига" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми биринчи хатбошисидаги "унинг вакилига" деган сўзлар "унинг филиалига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 25-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан эгаллаб олган шахс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги";

тўртинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


8) 26-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси "суғурталанмаганлиги" деган сўздан кейин "ёки транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан эгаллаб олган шахс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) 29-модданинг иккинчи қисмидаги "юридик шахс" деган сўзлар "нотижорат ташкилот" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 36-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, шунингдек тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар суғурта товонининг миқдорини аниқлаш мақсадида суғурта ҳодисалари содир бўлишининг сабаблари ва ҳолатлари тўғрисидаги ҳамда етказилган зарар ҳақидаги масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва хулосаларни суғурталовчиларнинг ҳамда Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг сўровига кўра тақдим этиши шарт".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2011 йил 16 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 15-сон, 149-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 4-сон, 99-модда









































Время: 0.1826
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск