ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2011 й. ПФ-4301-сон "Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.04.2011 й.

N ПФ-4301



ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ  ВА  УЛАРНИНГ  ЕР  МАЙДОНЛАРИНИ

ОПТИМАЛЛАШТИРИШДА ҚОНУНЧИЛИККА

РИОЯ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қайд этилсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, фермер хўжаликлари давлат мулки бўлган ер майдонларини ижара шартномасини тузиш йўли билан узоқ муддатли ижарага бериш асосида, фермер томонидан шартномада назарда тутилган тегишли мажбуриятлар қабул қилинган ҳолда ташкил этилади.


2. Белгилаб кўйилсинки, фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришга доир барча масалалар маҳаллий ҳокимият органлари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий мувофиқ равишда тақдим этиладиган даъволар асосида суд орқали ҳал қилинади.


3. Белгилансинки, фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришга доир даъво аризаларини қўзғатиш ва уларни судга ошириш учун фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятларининг бажарилишини чуқур таҳлил этишда қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши асос бўлади:

ер майдонларини ижарага олиш шартномаси шартларини қўпол равишда бузиш, яъни, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалик экин майдонларидан мақсадга мувофиқ фойдаланмаслик;

фермер хўжаликларини шакллантириш чоғида белгиланган фермер хўжаликлари ихтисослашувини бузиш, контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалик экинларини экиш;

ижарага берилган қишлоқ хўжалик экинзорларидан норационал фойдаланиш, мунтазам (уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олиш;

фермер хўжаликлари билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг шартларини мунтазам (уч йил мобайнида) бажармаслик;

хўжалик фаолиятини самарасиз ва паст рентабелли юритиш, фермер хўжалигини банкрот деб топиш, жумладан, моддий-техник ресурслар, ишлар ва хизматларни етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни мунтазам равишда амалга оширмаслик.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштириш масалаларини ҳал этишда амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Фармоннинг қоидаларига қатъий амал қилсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка қатъий риоя қилиниши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол қилиш ва қонунчиликни бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик бўйича зарур чораларни кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2011 йил 19 апрель.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 16-сон, 163-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 4-сон, 110-модда.
































Время: 0.1849
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск