ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2011 й. 114-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 24 сентябрдаги 213-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида" ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2011 й.

N 114



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ ВА СЕНАТИНИНГ "ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ

ЗАНГИОТА ВА ТОШКЕНТ ТУМАНЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ

ҲАМДА  ТОШКЕНТ  ВИЛОЯТИНИНГ  ЗАНГИОТА,  ҚИБРАЙ

ТУМАНЛАРИ ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ҲАМЗА ТУМАНИ

ҲУДУДЛАРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚАРОРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА" 2010 ЙИЛ 24 СЕНТЯБРДАГИ 213-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Тошкент вилояти Зангиота тумани суд ижрочилари бўлимининг самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 24 сентябрдаги 213-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бирлаштирилаётган Зангиота ва Тошкент туманларида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда, шунингдек Зангиота ва Тошкент туманлари суд ижрочилари бўлимларининг бўшаб қоладиган ходимлари сони Тошкент вилоятининг бошқа туманлари (шаҳарлари) суд ижрочилари бўлимларига бериш ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 16-сон, 165-модда.



































Время: 0.1633
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск