Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.1992 й. ПФ-480-сон "Илм-фан соҳаси ходимларига имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.10.1992 й.

N ПФ-480



ИЛМ-ФАН СОҲАСИ ХОДИМЛАРИГА

ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

Илм-фан соҳаси ходимларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларнинг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга улар қўшган ҳиссани эътиборга олиб:


1. "Барча турдаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 13 ноябрдаги Фармонининг қуйидаги қисми республика илм-фан соҳаси ходимларига жорий этилсин:

- улар яшаб турган давлат ва идораларга қарашли уйлар ҳамда квартиралар шахсий мулк қилиб бепул топширилсин;

- ер участкалари ва якка тартибда уй-жойлар қуришга сотиб олиш учун бинокорлик материаллари биринчи навбатда ажратиб берилсин.

Ушбу Фармон 1-бандининг амал қилиши меҳнат фаолиятининг ана шу соҳасида камида 10 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган илмий ходимлар жумласига кирувчи нафақахўрларга ҳам жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида мазкур Фармонни рўёбга чиқаришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрласин.

3. Ушбу Фармон эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 12-сон, 452-модда












































Время: 0.1554
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск