Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 20.06.1990 й. 98-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида"ги Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СОВЕТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.1990 й.

N 98-XII

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ЕР ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИНИ КУЧГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА*


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонуни 1990 йил 1 августдан, Қонуннинг 16-моддаси 1991 йил 1 январдан кучга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг ер ҳақидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонунига мувофиқлаштириб олингунга қадар Ўзбекистон Республикасининг ер ҳақидаги амалдаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонунига зид келмаса қўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонуни мазкур қонун кучга киритилгандан кейин, яъни 1990 йил 1 августдан сўнг пайдо бўлган ер хусусидаги ҳуқуқий муносабатларга нисбатан жорий этилади. Қонуннинг 16-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқий муносабатлар бундан мустаснодир. Бу ҳуқуқий муносабатларга нисбатан мазкур модда 1991 йил 1 январдан бошлаб қўлланилади.

1990 йил 1 августгача пайдо бўлган ҳуқуқий муносабатлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонуни шу қонун кучга киритилгандан кейин пайдо бўлган ҳуқуқларга ва вазифаларга нисбатан қўлланилади.


4. Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонуни кучга киритилган пайтгача мўътабар органлар қарор қабул этмаган бўлса, ер участкаларини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ажратиб бериш тўғрисидаги илтимосномалар Қонуннинг 12-моддасида кўрсатилган органлар томонидан шу Қонунда кўзда тутилган тартиб ва шартларга риоя этилган ҳолда ҳал қилинади.

Ер участкаларини ажратиш тўғрисида 1990 йил 1 августгача тегишли органлар томонидан ўзларининг ҳуқуқлари доирасида қабул этилган, бироқ Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги қонуни кучга кирган пайтгача ижро қилинмаган қарорлар ушбу Қонуннинг талабларига мувофиқ ижро этилиши лозим.


5. Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалик корхоналарининг ходимлари бўлмаган фуқаролар, шунингдек ҳуқуқий шахслар ўзларига 1990 йил 1 августгача вақтинча фойдаланиш учун бериб қўйилган ер участкаларига эга бўлсалар, улар ерга эгалик қилиш ёки ердан фойдаланиш ҳуқуқларини расмийлаштиргунча ўз ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. 13-модданинг 10-бандида кўзда тутилган муддатни ҳисоблаб чиқиш Қонун кучга киритилган пайтдан бошланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советига 1990 йил 1 декабргача:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонунидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Советига тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларини Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш;

Ўзбекистон Республикаси министрликлари, давлат комитетлари ва идоралари ушбу Қонунга зид келувчи норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилишини таъминлаш топширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Министрлар Совети 1991-1993 йилларда:

халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ихтиёрига топшириш учун фойдаланилмаётган ва оқилона фойдаланилмаётган ерларни аниқласин;

Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонуни қоидаларидан келиб чиқадиган ер муносабатларини тартибга солиш масалалари юзасидан қонун ҳужжатларини тайёрласин.


7. Ўзбекистон Республикасининг 1970 йил 25 сентябрь Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон ССР Олий Советининг Ведомостлари, 1970 йил, 27-сон, 310-модда; 1977 йил, 32-сон, 496-модда; 1978 йил, 16-сон, 273-модда; 1980 йил, 16-сон, 332-модда; 1981 йил, 16-сон, 312-модда; 1988 йил, 4-сон, 56-модда; 1990 йил, 6-сон, 142-модда) 1990 йил 1 августдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисобласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг аграр масалалар ва сув хўжалиги, экология ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари ҳамда қонунчилик, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот масалалари комиссияларига ушбу қарорда кўзда тутилган тадбирлар қандай амалга оширилаётганлигини назорат қилиб туриш топширилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Советининг Раиси                                             М. Иброҳимов

*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон  Қонунига асосан “Ўзбекистон ССР” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси” деган сўзлар билан алмаштирилган.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 16-18-сон, 295-модда








































Время: 0.1596
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск