ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2002 й. 139-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2002 й.

N 139



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

1997 ЙИЛ 30 СЕНТЯБРДАГИ 459-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорини ўзгартириш юзасидан:

Хонобод шаҳри меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар гурухига киритилсин, у кўрсатиб ўтилган қарорнинг 7-иловасидан чиқарилсин ва 6-илованинг II гуруҳига киритилсин;

Хонобод шаҳар ҳокимлиги аппаратининг штатдаги ходимлари сони, хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари, 15 кишидан иборат этиб, Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги аппаратиники эса, уни мехнатга ҳақ тўлаш бўйича қишлоқ туманлари I гурухида қолдирган ҳолда, 23 кишидан иборат этиб тасдиқлансин.


2. Андижон вилояти ҳокимлиги Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Қўрғонтепа тумани ва Хонобод шаҳри тасарруфидаги бошқарув органлари ходимларининг чекланган сонини белгиласин.

Белгилаб қўйилсинки, Хонобод шаҳрининг вилоятга бўйсунувчи шаҳарга айлантирилиши билан боғлиқ 2002 йилдаги харажатлари Андижон вилояти бюджетига қўшимча равишда тушган даромадлдр ҳисобига қопланади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов





























Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск