Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2002 й. 144-сон "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга оширишга тайёрланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2002 й.

N 144



"ДАВЛАТ МОЛИЯСИНИ БОШҚАРИШНИ

ИСЛОҲ ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА ТАЙЁРЛАНИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш, замонавий компьютерлар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг самарали сарфланишини таъминлаш, бюджет ижросининг молия тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлашга 400,0 минг АҚШ доллари миқдорида аванс беришга розилик билдирилгани;

Япония Ҳукуматининг молия ахборот тизимининг функционал ва техникавий тузилмасини ишлаб чиқишга 500,0 минг АҚШ доллари миқдорида грант беришни маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани тайёрлашни ташкил этиш ва унинг амалга оширилиши юзасидан масъулият Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклансин.


3. Лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича иловага мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилсин.

Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кўрсатиб ўтилган лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича мониторинг олиб бориш;

лойиҳа доирасида жалб этиладиган ваколатли органлар, консалтинг компаниялари фаолиятини мувофиқлаштириш;

лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш учун жалб этиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш устидан назоратни таъминлаш;

тендер савдолари ўтказиш бўйича қарорлар қабул қилиш ва уларнинг натижаларини маъқуллаш, тегишли тендер комиссиялари таркибини тасдиқлаш;

экспертизалар ўтказиш ва жалб этиладиган консультантлар ва экспертлар ҳисоботларини маъқуллаш.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш икки ҳафта муддатда Мувофиқлаштирувчи кенгаш иш тартибини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига лойиҳани тайёрлашга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун 4 кишидан иборат вақтинчалик ишлайдиган ишчи гуруҳ тузишга, уларга Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан миллий валютада иш ҳақи тўлашга рухсат этилсин.


5. Молия вазири лойиҳани тайёрлашга Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки авансини ҳамда Япония Ҳукумати грантини олиш юзасидан Битим-хатни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлигининг буюртманомаларига биноан, лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмасдан келиш визалари берилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлигининг буюртманомаларига биноан, лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 26 апрелдаги

144-сон қарорига

ИЛОВА


"Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш"

лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш

бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

1.

Нурмуродов М.Б.

-

Молия вазири, Кенгаш раиси


2.

Маннопбеков Н.Т.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти бошлиғи, Кенгаш раисининг ўринбосари


3.

Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


4.

Орипов С. О.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


5.

Жумагелдиев М.Р.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


6.

Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


7.

Солиев Н.Л.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


8.

Кильберг В.Г.

-

Молия вазирлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Кенгашнинг масъул котиби


Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда Кенгаш таркибига уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар киритилади.























Время: 0.1772
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск