ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2002 й. 145-сон "Республика олтин қазиб олиш саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2002 й.

N 145



РЕСПУБЛИКА ОЛТИН ҚАЗИБ ОЛИШ

САНОАТИНИ БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Олтин қазиб олиш саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, қимматбаҳо металлар қазиб олиш, уларни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича мукаммал циклни шакллантириш, тармоқ корхоналарини реконструкция қилиш ва ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари уюшмаси ("Ўзолмосолтин")нинг муассислари томонидан уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

"Ўзолмосолтин" уюшмаси муассисларининг 1-иловага мувофиқ таркибда тугатиш комиссияси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Навоий КМК ва "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти таркибига 2-иловага мувофиқ давлат корхоналари таркибий бўлинмалар мақоми билан киритилсин, улар тегишли равишда мустақил юридик шахс сифатида тугатилсин.


3. Илгари "Ўзолмосолтин" уюшмаси таркибига кирган "Ўзсаноатавтоматика" МЧЖ "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти ихтиёрига берилсин.


4. Тугатиш комиссияси илгари "Ўзолмосолтин" уюшмаси таркибига кирган 3-иловага мувофиқ корхоналарни тугатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси белгиланган тартибда:

2002 йилда Тошкент вилоятида жойлашган "Олтин Ёмби" пансионатининг хусусийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар олтин қазиб олиш тармоғида мазкур қарорда назарда тутилган ташкилий ўзгартиришлардан келиб чиққан ҳолда 2002 йил учун тасдиқланган моддий-қиймат баланслари кўрсаткичларига ўн кун муддатда тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси Навоий КМК ва "Олмалиқ КМК" акциядорлик жамияти билан биргаликда:

ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш мақсадида берилган захираларнинг тўлиқ қайта ишланиши ва олтин конларини разведка қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича маълумотларнинг мунтазам таққослаб борилиши устидан назоратни таъминласинлар;

техник-иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили ўтказилгандан кейин таркибида олтин бўлган рудаларни қазиб олиш ва олтин ажратиш фабрикаларида олтинни ажратиб олиш вақтидаги йўқотишлар, табиий камайишлар нормативларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


10. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари ("Ўзолмосолтин") уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга қайта ишлов бериш корхоналари ("Ўзолмосолтин") уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1998 йил 20 апрелдаги 165-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 8-илованинг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 26 апрелдаги

145- сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга

ишлов бериш ("Ўзолмосолтин") уюшмасини

тугатиш бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

1. Азимов Р.С.

- Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси


2. Асқаров М.А.

- Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


3. Гуськова Т.Н.

- Молия вазирининг биринчи ўринбосари


4. Ҳусанов Н.Н.

- Бош вазир котибияти мудирининг ўринбосари


5. Саматов П.А.

- Адлия вазирининг ўринбосари


6. Дадақўзиев Б.М.

- Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси раиси


7. Гадоев Э.Ф.

- Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


8. Нажимов Ш.Н.

- "Ўзолмосолтин" уюшмаси раиси


9. Кучерский Н.И.


- Навоий КМК бош директори


10. Прохоренко Г.А.


- "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамиятининг бош директори


11. Фахрутдинова С.Х.


- "Ўзолмосолтин" уюшмаси бош бухгалтери


12. Оруджев У.С.

- Ангрен олтин кони директори


13. Ҳамроев Н.Х.

- Маржонбулоқ олтин кони директори


14. Шарипов И.А.

- Чодак олтин кони директори


15. Ризаев Х.А.

- Каулди олтин кони директори


16. Нуралиев Н.З.

- Зармитан олтин кони директори






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 26 апрелдаги

145- сон қарорига

2-ИЛОВА


"Ўзолмосолтин" уюшмасининг Навоий КМК

ва "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти

таркибий бўлинмаларига айлантирилаётган

давлат корхоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи


Жойлашган жойи


НАВОИЙ КМК ТАРКИБИГА:

1.

Зармитан олтин кони


Самарқанд вилояти, Зармитан ш.

2.

Маржонбулоқ олтин кони


Жиззах вилояти, Маржонбулоқ ш.

"ОЛМАЛИҚ КМК" ОАЖ ТАРКИБИГА:

1.

Ангрен олтин кони


Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри

2.

Каулди олтин кони


Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри

3.

Чодак олтин кони


Наманган вилояти, Чодак ш.





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 26 апрелдаги

145-сон қарорига

3-ИЛОВА


"Ўзолмосолтин" уюшмасининг тугатилаётган

корхоналари ва ташкилотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи


Жойлашган жойи


ТАРКИБИДА ОЛТИН БЎЛГАН РУДАЛАРНИ ҚАЗИБ

ОЛИШГА ИХТИСОСЛАШГАН КОРХОНАЛАР:

1.

"Қизилқум" ишлаб чиқариш кооперативи


Тошкент шаҳри


2.

"Зарбулоқ" ёпиқ акциядорлик жамияти


Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри


3.

"Олтинкон" АЖ

Наманган вилояти, Чодак ш.


ХИЗМАТЛАР КЎРСАТУВЧИ КОРХОНАЛАР:

4.

"Маржонбулоқ ишчилар таъминоти бўлими" МЧЖ


Жиззах вилояти, Маржонбулоқ ш.


5.

"Ангрен ишчилар таъминоти бўлими" МЧЖ


Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри


6.

"Чодак ишчилар таъминоти бўлими" МЧЖ


Наманган вилояти, Чодак ш.



7.

"Зармитан ишчилар таъминоти бўлими" МЧЖ


Самарқанд вилояти, Зармитан ш.

             


































Время: 0.1398
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск