Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2002 й. 152-сон "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2002 й.

N 152



ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Умумхалқ байрами  9 май  Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 57 йиллиги муносабати билан ва уруш қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига 9000 (тўққиз минг) сўм миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти белгилансин.


2. Ушбу қарорни рўёбга чиқариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ва Миллий хавфсизлик хизмати мазкур пул мукофотларининг тантанали ва байрамона вазиятда тўланишини таъминласинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Маданият ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз эркинлиги ва шаъни ҳимоячиларини шарафлашга бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказиш топширилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



































Время: 0.2175
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск