язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 4-П-сон, Мудофаа вазирлигининг 1-сон, Ички ишлар вазирлигининг 25-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 125-сон "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисидаги тартибни ҳамда унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 30.03.2011 й. Қарори (АВ томонидан 30.04.2011 й. 198-2-сон билан рўйхатга олинган

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.04.2011 й.

N 198-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2011 й.

N 4-П


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2011 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2011 й.

N 25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

30.03.2011 й.

N 125


ҚАРОРИ



Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш

тўғрисидаги тартибни ҳамда унга киритилган

ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2011 йил 10 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ижтимоий суғурта жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати томонидан тасдиқланган Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби (рўйхат рақами 198, 1995 йил 20 декабрь);

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ижтимоий суғурта жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати томонидан тасдиқланган Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартибига қўшимча (рўйхат рақами 214, 1996 йил 4 январь);

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ижтимоий суғурта жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизматининг 2005 йил 6 июлдаги 103, 361, 3/3-413а ҳамда 80-сон "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартибига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 198-1, 2005 йил 20 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 218-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

      

А. Хаитов

Мудофаа вазири

К. Бердиев

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 18-сон, 184-модда.