Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 29.04.2011 й. 22-Б-сон "Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.05.2011 й. 1848-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.05.2011 й.

N 1848-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

29.04.2011 й.

N 22-Б


БУЙРУҒИ



Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон

Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари

пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш

тартиби тўғрисидаги қоидаларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2011 йил 13 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 30 июлдаги 27-сон буйруғи билан тасдиқланган Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларга (рўйхат рақами 1848, 2008 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 353-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                               А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон

Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари

пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" уйларига расмийлаштириш

тартиби тўғрисидаги қоидаларга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7, 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг истагини, шунингдек тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни ушбу муассасаларга жойлаштириш ҳақида қарор (бундан буён матнда Махсус комиссия қарори деб юритилади) қабул қилиб, ҳужжатларни расмийлаштиради.

8. Расмийлаштирилган ҳужжатлар, Махсус комиссия қарори тегишли ҳудудий бош бошқармаларга Махсус комиссия томонидан юборилади.

9. Ҳудудий бош бошқарма расмийлаштирилган ҳужжатлар ва Махсус комиссия қарори келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш тўғрисида буйруқ чиқариб, тааллуқлилиги бўйича тиббий-ижтимоий муассасага юборади.

Бунда тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштирилаётган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар бир ой муддатда доимий қайд этилган яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий муассасага жойлаштирилади".


2. 10-банддаги "буйруқнинг" деган сўз "Махсус комиссия қарорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 13 ва 16-бандлардаги "вазирлик буйруғи" деган сўзлар "Махсус комиссия қарори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 14-банддаги "вазирлик буйруғида" деган сўзлар "Махсус комиссия қарорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 15-банддаги "тавсиясига мувофиқ қабул қилинган вазирлик буйруғи" деган сўзлар "қарори" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 1-иловада:

1-бандда:

биринчи хатбошидаги "ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи" деган сўзлар "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ногирон томонидан ёзилган ариза" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 18-сон, 186-модда.









































Время: 0.2131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск