ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2011 й. 122-сон "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2011 й.

N 122


СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ

ВА   СИФАТ   МЕНЕЖМЕНТИ   ТИЗИМЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқарувчи ташкилотларга қулай шарт-шароитлар яратиш, сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сон қарори билан тасдиқланган 2011-2015 йиллар даврида Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар кўламини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мезонларини ва баҳолаш тизимини белгилаш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда "Ўзстандарт" агентлигининг:

2011 йил 1 майдан бошлаб ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан сотилган сертификатлаштирилган маҳсулот ҳажмидан мувофиқлик белгиларидан фойдаланганлик учун сертификатлаштириш органларига доимий лицензия ажратмаларини тўлаш тўғрисидаги талабларни, уларнинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган миқдордаги бир марталик тўловни жорий этган ҳолда, бекор қилиш тўғрисидаги;

экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ихтиёрий равишда сертификатлаштириш тўғрисидаги;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг айрим турларини сертификатлаштиришнинг маълум қилиш тартибини 2011 йил 1 майдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги;

хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш йўли билан четдан келтирилаётган технологик ускуналар ва уларнинг қисмларини сертификатлаштириш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотларга стандартлар, сертификатлаштириш, ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талаблар юзасидан бепул консультация хизматлари кўрсатиш;

ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда стандартлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни жорий этиш ва улар даражасига эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур маълумотларни олиш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ахборот-консультация ёрдами кўрсатиш;

стандартлар, сертификатлаштириш, маҳсулотларни ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларнинг доимий равишда янгилаб бориладиган маълумотномасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кейинчалик уни Интернет тармоғидаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги сайтига жойлаштириш.

5. Қуйидагилар:

Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюросининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ;

Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. "Ўзстандарт" агентлиги икки ой муддатда:

"Ўзстандарт" агентлигининг маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси фаолиятини ташкил этсин, уни белгиланган тартибда жойлаштиришни, тегишли соҳа бўйича малакали мутахассислар ва бошқа ходимлар, инвентарлар ва зарур техник асбоб-ускуналар билан таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларига мувофиқ бўлган сифат менежменти тизимларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларда жорий этиш бўйича намунавий ҳужжатларни тасдиқласин ҳамда ишлаб чиқарувчи ташкилотларга уларнинг бепул тақдим этилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 28 апрелдаги

122-сон қарорига

7-ИЛОВА


Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси

ТУЗИЛМАСИ







Бюро бошлиғи
















































"Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги филиаллари вакиллари*




Халқаро ва давлатлараро талаблар бўйича консультатив хизматлар кўрсатиш бўлими













       

*) Тошкент вилоятида - Олмалиқ, Бекобод ва Чирчик шаҳри ҳудудий филиаллари; Фарғона вилоятида - Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳудудий филиаллари.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 28 апрелдаги

122-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-банднинг тўртинчи - олтинчи хатбоши тегишли равишда учинчи - бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-31-сон Қонуни) 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарорига илова 1-бандининг "б" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 66-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 18-сон, 178-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 4-сон, 30-модда





















































Время: 0.1481
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск